«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:26
ЎЗO‘Z

Коронавирус сабабли Россияда хитойлик ишчилар ўрнини ўзбекистонликлар эгаллайди

12 мар, 15:28 4 118 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус сабабли Россияда хитойлик ишчилар ўрнини ўзбекистонликлар эгаллайди Фото: Telegram/Mohira Nurullayeva
Россиянинг Яҳудий автоном вилоятида баҳорги дала ишларига жалб қилиниши режалаштирилган хитойлик ишчилар ўрнини коронавирус сабабли ўзбекистонлик ишчилар эгаллайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котиби Моҳира Нуруллаева маълум қилди.

Қайд этилишича, Яҳудий автоном вилояти расмийлари коронавирус сабабли баҳорги дала ишларига кела олмайдиган 1,3 минг нафар хитойлик ишчи ўрнига ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилишни режалаштирмоқда.

Инфекциянинг олдини олиш учун Россия 2020 йилнинг январь ойи охирида Узоқ Шарқдаги Амур вилоятида, Яҳудий автоном вилоятида, Хабаровскда, Приморский ва Трансбайкал ҳудудларида Хитой билан чегарани ёпган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши пандемия даражасига етди. Вирус билан зарарланганлар сони 118 минг кишидан ошиб кетди. Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг дунё миқёсида тарқалишда давом этиб, пандемияга айланиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 3158 кишига етди, касалликни юқтириб олганлар сони эса қарийб 81 мингга яқинлашиб қолган. Хитойнинг коронавирус тарқалиш марказида карантин қисман енгиллаштирилди.

«Соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссия 31 та провинцияда 80 778 кишида коронавирус аниқлангани тўғрисида маълумот берди. Ҳозирги вақтда уларнинг 16 145 нафари касал (4492 нафарининг аҳволи оғир), 61 475 киши даволанишга муваффақ бўлган, 3158 киши эса вафот этган», — дейилади Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 251
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар