«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:33
ЎЗO‘Z

Коронавирус расман пандемия деб эълон қилинди

11 мар, 23:08 4 748 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус расман пандемия деб эълон қилинди Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус тарқалишини пандемия босқичига етди деб эълон қилди, вирус айни вақтда барча қитъаларга тарқалган, 110дан ортиқ мамлакатда вирус юқиши ҳолати қайд этилган.

Янги коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши пандемия тусини олди, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

«Яқин кунлар ва ҳафталарда касаллик юқтириш, ўлим ҳолатлари ва коронавирус қайд этилган мамлакатлар сони ошишини кутмоқдамиз... Биз Covid-19 пандемия деб баҳоланиши мумкин деган хулосага келдик.

Биз аввал ҳеч қачон коронавирус туфайли пандемия рўй беришига дуч келмаганмиз. Шунингдек, назорат қилиш мумкин бўлган пандемияга ҳам. [...] 114 давлатда қайд этилган 118 мингдан ортиқ ҳолатнинг 90 фоиздан ортиғи фақат тўрт давлатда, улардан иккисида, Хитой ва Жанубий Кореяда касалланганлар сони сезиларли даражада камаймоқда», деган у.

ЖССТ раҳбарининг қайд этишича, Covid-19 тарқалишига янги ном берилиши коронавирусга қарши кураш олиб бораётган давлатларга берилган тавсияларни ўзгартирмайди.

«Вазият пандемия деб аталиши ЖССТнинг ушбу коронавирус туфайли мавжуд таҳдидни баҳолаш мезонларини ўзгартирмайди. Бу ЖССТ қилаётган ишларга ҳам, бошқа давлатлар қилиши керак бўлган ишларга ҳам таъсир кўрсатмайди», дейилади ташкилот баёнотида.

Шу вақтга қадар ЖССТ Covid-19 тарқалишини фақат эпидемия сифатида баҳолаб келаётганди.

ЖССТ атамашунослигига кўра, бир касаллик кутилмаганда маълум бир мамлакат ёки минтақада кенг тарқалиши эпидемия деб аталади. 2010 йилдан ЖССТ юқумли касалликнинг бутун дунё бўйлаб тарқалишини пандемия деб ҳисоблай бошлаган.

Сўнгги маълумотлар
Айни вақтда касаллик барча қитъаларга тарқалган. 110дан ортиқ мамлакатда жами 112 289 кишида вирус аниқланган. Эпидемия бошланганидан буён 4389 киши вирус қурбони бўлган, 67 009 киши соғайиб кетган.

Вирусдан энг кўп зарар кўрган давлат вирус тарқалишни бошлаган Хитой бўлиб турибди - 80 790 касалланиш ҳолати ва 3158 ўлим ҳолати.

Эпидемиянинг яна уч ўчоғи юзага келган - Италияда вирусдан зарарланганлар сони 10 мингдан ошган, 631 киши ҳалок бўлган, Эронда касалланганлар сони 10 мингга яқинлашган, 354 киши ҳалок бўлган, Жанубий Кореяда 8 мингга яқин бемор қайд этилган, 60 киши вафот этган.

Бундан ташқари, яна 4 давлатда вирус юқтирганлар сони мингдан ошган: Испания (2188 ҳолат, 49 ўлим), Германия (1853 ҳолат, 3 ўлим), Франция (1784 ҳолат, 33 ўлим) ва АҚШ (1016 ҳолат, 31 ўлим).

Украинада уч ҳафталик карантин

Фото: UNIAN
Украина ҳукумати чоршанба куни коронавирус авж олиши муносабати билан бутун мамлакатда уч ҳафталик карантин жорий этди.
Ҳукумат соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа муассасаларга индивидуал ҳимоя воситалари сотиб олиш учун 100 миллион гривна (4 миллион доллар атрофида) ажратган. 1 апрелга қадар эпидемиологияга қарши маҳсулотлар экспортига тақиқ қўйилган.

Украинада 11 март ҳолатига кўра коронавирус билан касалланиш бўйича битта ҳолат расман тасдиқланган. Черновицк областидан бўлган украиналик 3 март куни Италияга сафар қилганида вирус юқтиргани маълум бўлган.

Айни вақтда ҳукумат оммавий тадбирларни (концертлар, конференциялар, фильм намойишлари ва бошқа тадбирлар) бекор қилиш ва чеклашни режалаштирмоқда. Савдо ва кўнгилочар марказлар ёпилади.
Умумий ва олий таълим муассасаларида, болалар боғчаларида, санъат, спорт мактабларида ўқув жараёни вақтинча чекланади.

«Коронавируснинг эҳтимолий тарқалишининг олдини олиш учун пойтахт ҳокимияти эпидемияга қарши чоралар ва чекловлар режасини тасдиқлади. Киевда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар ҳали қайд этилмаган бўлса ҳам, биз кутмасликка ва шаҳар аҳолисини ҳимоя қилишга қарор қилдик. 12 мартдан бошлаб Киевда профилактика чораларини жорий қиламиз», деган Киев мэри Виталий Кличко.

Аввалроқ Киев расмийлари шаҳарда коронавирус қайд этилса ва у оммавий тус олса, мактаблар ёпилиши ва жамоат транспорти тўхтатилиши мумкинлигини истисно қилишмаганди.

Россиядаги вазият
Россияда яна 8 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди - 6 ҳолат Москвада, беморларнинг бири ёш бола. Яна икки бемор Москва областида қайд этилган.

Коронавирус бўйича тезкор штаб томонидан маълум қилинишича, 13 март кунидан Россия вирус тарқалишининг Европадаги ўчоғи бўлмиш Италия фуқароларига виза беришни чеклайди. Фақат иш бўйича, гуманитар, дипломатик ва хизмат визалари берилиши мумкин.
Шунингдек, Италия, Франция, Германия ва Испания билан авиақатновлар чекланади.

Федерал ва минтақавий ҳокимиятларга оммавий тадбирларни ҳамда давлат хизматчиларининг хорижга хизмат сафарларини бекор қилиш тавсия этилган.
Айни вақтда Россияда вирус юқтирганларнинг жами сони 28 нафарга етган.

Қозоғистон тайёргарлик кўрмоқда
Қозоғистоннинг бош санитар шифокори Жандарбек Бекшиннинг маълум қилишича, мамлакатда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки ҳолат жорий ҳафтада қайд этилиши мумкин.

Фото: Reuters
«Прогнозимизга кўра, 11-16 март оралиғида мамлакатда коронавирус пайдо бўлиши керак. Аммо бу прогноз. Плюс-минус бир ҳафтага сурилиши мумкин.

Биз вазиятни моделлаштиряпмиз. Биз ҳалқада турибмиз, Қозоғистонда коронавирус бўлади, аммо қачонлиги номаълум. Олимларнинг айтишича, бу 10 ёки 16 март кунлари бўлиши мумкин, аммо бу прогноз. Прогнозлар шундай нарсаки, улар амалга ошмаслиги ҳам мумкин», дея унинг сўзларини келтиради Tengrinews нашри.

У Қозоғистонда коронавирус аниқланиши билан ҳукумат махсус тадбирларни жорий қилишини маълум қилган.

Айни вақтда Қозоғистон Италияни коронавирус билан боғлиқ вазият ноқулай бўлган мамлакатларнинг биринчи тоифасига киритган. Италиядан ҳаво орқали келувчиларнинг Қозоғистонга кириши тақиқланган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Германия, Франция ва Испаниядан келувчиларнинг ҳам мамлакатга киришига чекловлар ўрнатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар