«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:59
ЎЗO‘Z

Coca-Cola компанияси Ўзбекистонга 31 млн доллар инвестиция киритмоқчи

11 мар, 11:45 3 060 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Coca-Cola компанияси Ўзбекистонга 31 млн доллар инвестиция киритмоқчи Фото: Coca-Cola
Coca-Cola компанияси 2019 йилда жаҳоннинг етакчи хорижий тадқиқотчи компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг салқин ичимликлар бозорида ўрганишлар олиб борди. Унга кўра, келгуси 10 йилликда аҳоли сонининг ўсиши, даромадларнинг ошиши ҳамда ҳудудларнинг туристик салоҳияти кенгайиб бориши ҳисобига салқин ичимликлар сотиш бозори ҳажми 1,8 баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси маълум қилди.

Хабар берилишича, Coca-Cola компанияси 2020—2021 йилларда Ўзбекистонга 31 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган. Киритиладиган инвестициялар Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводлар модернизацияси, мавжуд қувватларни кўпайтириш учун сарфланади.

Мазкур лойиҳалар ҳудудларда аҳоли бандлиги даражасини оширишга, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича логистика харажатларини иқтисод қилишга, республиканинг жанубий ва ғарбий ҳудудлари аҳолисини салқин ичимликлар билан янада кенгроқ таъминлашга, ишлаб чиқариш заводлари жойлашган ҳудудларда солиқ тушумларининг кўпайишига имкон яратади.

Маълумот учун, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибидаги Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. компаниясининг мамлакат салқин ичимликлар бозоридаги улуши 2019 йилда 25 фоиз, ширин газланган ичимликлар бозоридаги улуши 50 фоиздан юқори бўлган. Хусусан, компанияда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 38 фоизга, 2019 йилда 33 фоизга ошган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар