«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:41
ЎЗO‘Z

Форс кўрфази мамлакатларида коронавирус сабабли чилим чекиш тақиқланди

11 мар, 09:50 2 394 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Форс кўрфази мамлакатларида коронавирус сабабли чилим чекиш тақиқланди Фото: «РИА Новости»
Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус хавфи сабабли барча ресторан ва қаҳвахоналарда чилим чекишни вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.
Қайд этилишича, бунга қадар жамоат жойларида чилим чекишга тақиқ Кувайт томонидан амалга киритилган.

Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, барча ресторан ва қаҳвахоналарда коронавирус тарқалишига қарши профилактика чораси сифатида чекиш учун чилим бериш тақиқланади. Ушбу тақиқни бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Чилим чекиш араб мамлакатларида кенг тарқалган анъана бўлиб, Форс кўрфази мамлакатлари ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ бошқа кўплаб араб мамлакатларидан фарқли ўлароқ, мазкур давлатларда чилим чекиш кўпроқ тартибга солинади, буни фақат махсус ажратилган залларда ёки очиқ ҳавода амалга ошириш мумкин. Шифокорларнинг фикрича, чилим чекиш учун бир марталик пластик найча ишлатилса ҳам, улар коронавирус тарқалишининг манбаси бўлиши мумкин.

Бугунги кунга қадар Қатарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 18 та ҳолат аниқланган. Уларнинг асосий қисмини Эрондан қайтиб келган кишилар ташкил этади. Шу билан бирга, беморлар билан алоқада бўлганлар 3,5 минг киши ушбу касаллик бўйича текширувдан ўтган. Қатар расмийлари коронавирус аниқланган 14 та давлат фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади.

Коронавирус сабабли Италияда барча оммавий тадбирлар бекор қилиниб, фуқароларга уйдан чиқмаслик тавсия этилди. Исроил ҳукумати мамлакатга кирувчи барчани карантинга жойлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Эронда 7 киши коронавирусдан ҳимояланиш учун метанол ичиб вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инфекциянинг дунё миқёсида тарқалиши ҳамда пандемияга айланиши мумкинлигини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 26
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 50
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 44
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар