«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 23:06
ЎЗO‘Z

Ортиқхўжаевнинг биринчи ўринбосарини ҳаяжон босди...

11 мар, 00:30 5 768 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқхўжаевнинг биринчи ўринбосарини ҳаяжон босди... Фото: «Xabar.uz»
Пойтахтда барпо этилаётган уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилганидан хабарингиз бор.
Салкам икки йилдан бери давом этаётган қурилиш ишлари айни пайтда якунига етган ҳисоб. Шу кунларда пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Кўприк қурилиши бошланганидан буён унинг биқинидан ўтган кўчалардаги тирбандликлар янаям ошган бўлса, ҳафта аввал батамом ёпилиши шу атрофда истиқомат қилувчи аҳолида маълум муаммолар туғдиргани бор гап. Бу ҳол айрим фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлганиям тўғри.

Фото: «Xabar.uz»
Бироқ катта ҳажмдаги қурилиш жараёнида вақтинча ноқулайликлардан қочиб қутилишнинг иложи йўқ. Зеро, бир эмас, уч қаватли кўприк шаҳар четроғида эмас, пойтахтнинг энг катта чорраҳаларидан бири — Оҳангарон ва Паркент ҳамда Маҳтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи нуқтада барпо этилди. Бир ҳафта нари-берисида фойдаланишга топшириш мўлжалланаётган мазкур кўприкда автомобилларни ўтказиш имконияти соатига 21 мингтагача етади. Унда светофорлар бўлмайди, барча йўналишлардаги тўхтовсиз ҳаракат эса тирбандликларнинг олдини олиши аниқ.

Фото: «Xabar.uz»
Бугун бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари мазкур объектга таклиф этилиб, поёнига етаётган ишлар билан таништирилди. Кўрдикки, мутасаддиларнинг ҳаммаси шу ерда. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов-ку шу жойга «танда қўйган». Турган гап, журналистлар тасвир ва суратга олиш ишларини якунлагач, Д.Ҳидоятов билан мухтасар мулоқот қилиши кутилганди. Аммо пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосарини ҳаяжон босдими ёки бошқа сабабми, хуллас, «ҳамма журналистлар тиқилиб келволмаслигини» айтиб, фақат «O'zbekiston-24» телеканали мухбири билан суҳбатлашишни лозим топди. Шундаям бир-икки марта «репетиция» қилинди, сўнг қурилишга оид маълумотлар ёзилган бир вароқ қоғоз видеокамеранинг «бўғзи»га ёпиштирилиб, «шпаргалка» ясалди... Амаллаб интервью бергач, яна ўз ишига андармон бўлди.

Амалдорнинг оммавий ахборот воситаларини «тоифага ажратиши»дан энсаси қотган мамлакатнинг етакчи сайтлари мухбирлари билан пойтахт ҳокимининг матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев суҳбатлашди.

Фото: «Xabar.uz»
Анчагина одамшинаванда Фурқат акадан керакли маълумотлар олингач, биз ҳам ишхонага шошилдик.

Уч қаватли кўприкка оид маълумотлар қуйидагича:
- Бош пудратчи: «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси таркибидаги «Кўприкқурилиш трести» унитар корхонаси;
лойиҳа қиймати: 140 млрд. сўм;
- кўприкнинг биринчи қавати ҳиболанмиш туннелнинг кенглиги 26,7 метр, кўприк ости баландлиги эса 5,5 метрни ташкил этади;
- лойиҳанинг иккинчи поғонасида 2та йўл ўтказгич барпо этилиши билан умумий диаметри 329,5 метрли халқасимон йўл ўтган;
- кўприкнинг учинчи поғонаси эса Маҳтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи умумий узунлиги 593 метр, кенглиги 26 метр бўлган йўл ўтказгичдир. Унинг 411 метри эстакада, 182 метри таянч девордан иборат.

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига барпо этилган улкан қурилиш лойиҳаси «Кўприкқурилишлойиҳа» корхонаси ва «Боштранслойиҳа» АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 0
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 1
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 1
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 0
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • Бўлимлар