«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:19
ЎЗO‘Z

Михаил Фаворов коронавирус қай тарзда одамлар орасида тарқалганини маълум қилди

10 мар, 18:38 4 654 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Михаил Фаворов коронавирус қай тарзда одамлар орасида тарқалганини маълум қилди Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология соҳасида халқаро эсперт, Америка Микробиология жамияти аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов дунёдаги эпидемик вазият бўйича маъруза қилди.

Айни пайтда Михаил Фаворов коронавирус инфекцияси бўйича дунё ва Ўзбекистондаги ҳолатни ўрганмоқда. Шу кунларда у мустақил халқаро эксперт сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги бош штаб мутахассислари билан биргаликда мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу соҳада ихтисослашган тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт ходимларига маслаҳатлар бермоқда.

Михаил Фаворов ўз чиқишида Хитойнинг Ухан шаҳрида ишлагани ва у ерда коронавирусга чалинганлик ҳолатини яшириш учун ҳатто отувга ҳукм қилиниши мумкинлигини айтди.

Матбуот анжумани давомида Хитой элчихонаси вакили Ухан ҳақиқатда коронавируснинг учоғи бўлганини, аммо Хитой бу курашда ғолиб чиқа бошлаганини, Михаил Фаворовдан эса нимага асосланиб касаллик тарқалишида Ухан институтидаги эҳтиётсизлик сабаб бўлганига шаъма қилганлигини сўради.

Мутахассис бунга шаъма қилганини инкор этиб, керак бўлса вазиятни очиқлашини айтди:
Мен ўз маърузамда касаллик ўша институтдан тарқалганини айтганимни кимдир эшитдими? Унда нима учун провакацион савол беряпсиз? Мана энди, ҳолат қандай бўлганини айтаман! Аслида бу ҳақда бугун гапирмоқчи эмасдим. Ўзингизга раҳмат айтинг. Демак, Хитой коммунистик партияси жуда яхши иш олиб бораётган ва бу эпидемиянинг олдини олиши мумкин эди. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аммо коммунистик партия институтдан кўршапалакнинг чиқиб кетиши ҳолатини бартараф эта олмади. Вирусли кўршапалак Ухандаги бозорга тушганини биламиз, — деди Михаил Фаворов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар