«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ўзи билан совуқ қурол олиб юрувчи шахсларга жазо турлари белгиланди

10 мар, 00:12 5 793 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ўзи билан совуқ қурол олиб юрувчи шахсларга жазо турлари белгиланди Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ИИВ томонидан янги ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, касбий, спорт фаолияти ёки маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда совуқ қуроллар, спорт ва хўжалик-маиший ашёларини жамоат жойларида олиб юрган шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима солинади.

Совуқ қурол ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар эса ун олиб юрган шахсдан мусодара қилинади.
Агар фуқаро ушбу совуқ қуроллар ёки ашёларни ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юрган бўлса, у ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима белгиланиб, 15 суткагача қамоқ жазоси тайинланади.

Бундан ташқари, тиғ ёки кескичи узунлиги 90 мм.дан ортиқ бўлган, тугмаси ёки пишанги босилганда сопидан автоматик равишда чиқариладиган, тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган автоматик тиғли совуқ қуролларни олиб юриш ҳам қонунга мувофиқ тақиқланади. Уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, жўнатиш ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу ҳолатлар содир этилганда жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

Уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳам мазкур қонунда кўрсатилган жазога асос бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 416
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар