«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:10
ЎЗO‘Z

АҚШ инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш учун 5 млн доллар ажратади

09 мар, 23:07 2 568 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш учун 5 млн доллар ажратади Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
9 март куни Тошкент шаҳридаги Lotte меҳмонхонасида Халқ таълими вазирлиги ва Америка кенгашлари билан ҳамкорликда «English speaking nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT)» дастури очилиш маросими бўлиб ўтди.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга қаратилган ушбу лойиҳага АҚШ томонидан дастлабки 5 миллион доллар ажратилади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШ элчиси Даниэл Розенблюм ҳам қатнашди. Вазир лойиҳа ҳақида батафсил ахборот берди.
«Лойиҳанинг мақсади – Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчи-тренерларига ва ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларига касбий-профессионал ривожланиш учун имкониятлар яратишга қаратилган.

ESN:STT дастури доирасида умумтаълим мактабларининг 15 000 нафар педагоглари ҳамда 1000 нафардан ортиқ тренер ўқитувчилари ишдан ажралмаган ҳолда ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билим ва маҳоратини ошириш, шу билан бирга сифатли таълим беришга кўмак берувчи методларни ўрганади.

Уч йиллик дастур тренерларни тайёрлаш ва умумтаълим мактабларнинг инглиз тили ўқитувчилари учун малака оширишнинг каскад модели (қисқа муддат ичида кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш), таълим берувчилар орасида ўзаро касбдошлик кўмагини шакллантиришга қаратилган тренерлик дастурларини ўз ичига олади.

Дастур уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда TESOL халқаро уюшмаси ва Жорж Мейсон университети (GMU) томонидан олиб бориладиган интенсив ўқув дастурида қатнашиш учун ҳар бири 40-45 нафар умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчиларидан иборат иккита гуруҳ танлаб олинади.

Ҳар бир гуруҳ TESOLнинг 140 соатлик, жумладан Ўзбекистон умумтаълим ўрта мактабларида 20 соатлик мажбурий амалиёт ўташни ўз ичига олган асосий сертификат дастурида иштирок этади. Семинар-амалиётлари мамлакатимиз умумтаълим мактабларида TESOL ҳамда Жорж Мейсон университети томонидан икки ҳафта давомида олиб борилади.

Тўлиқ ўқув курсини тугатгандан сўнг номзодлар TESOL асосий сертификатига эга бўлади ва Ўзбекистоннинг асосий ўқитувчи-тренерлари жамоасига киритилади. Энг кучли ўқитувчи-тренерлар ESNнинг маҳоратли тренерлари бўлиши учун қўшимча тренингларда қатнашиши мумкин.

Иккинчи босқичда асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) Тренерларни тайёрлаш институтида 10-12 ҳудуддаги касбдош менторлар (RPM) гуруҳига тренинг ўтказади ва уларга менторлик қилади.

Учинчи босқичда CТлар тренерлиги ва раҳбарлиги остида RPMлар бир йил давомида 10 нафар мактаб ўқитувчиларини ўқитиб, уларга тренерлик қилади. Шу тарзда учинчи йил якунига қадар 15000 нафар ўқитувчиларни ўқитишга эришамиз», – деди Шерматов.

Очилиш маросимида қатнашган АҚШ элчиси Даниэл Розенблюмнинг таъкидлашича, қўшма лойиҳа ўқитувчиларнинг малакасини оширишга хизмат қилишдан ташқари, ўқувчиларнинг тил бўйича сифатли таълим олишларига кенгроқ имкониятлар яратади.

Шунингдек, мамлакат иқтисодиёти юксалиши учун ҳам бу дастурнинг аҳамияти катта, чунки таълим орқали келажакка сармоя киритилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистон мактабларида 33 мингдан зиёд инглиз тили фани ўқитувчиси бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 27
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 259
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 150
  • Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 22 апр, 14:50 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар