«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 17:42
ЎЗO‘Z

Юлий Юсупов: «Агар нефть нархи пасайишда давом этса, сўмнинг девальвацияси муқаррардир»

09 мар, 21:33 2 339 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлий Юсупов: «Агар нефть нархи пасайишда давом этса, сўмнинг девальвацияси муқаррардир» Жаҳон бозорида нефть нархининг пасайиши ортидан Россия рублининг АҚШ доллари ва еврога нисбатан қиймати кескин тушиб кетди.
Нефтга талабнинг пасайиши коронавирус инфекциясининг тарқалиши фонида қайд этилмоқда. Куни кеча ОПEК+ давлатлари Вена шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда нефть қазиб олишни қўшимча қисқартириш тўғрисида келиша олмадилар.

Brent русумидаги нефть нархи 31,5 долларгача тушиб кетди. 9 март куни евро курси 84 рублга, АҚШ доллари эса 73 рублга кўтарилди.
Бунинг ортидан тенге қиймати ҳам тушди. Нур-Султонда 9 март куни очилган валюта алмаштириш пунктларида доллар 391-395 тенгедан сотилмоқда. Дам олиш кунлари доллар курси 382,05 тенгени ташкил этганди, яъни фарқ 13 тенге.

Табиий савол туғилади. Буларнинг барчаси Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
Иқтисодий ривожланиш маркази директори, таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов Kun.uz’га берган интервьюсида нефть нархининг пасайиши, аввало, Россия рублининг қадрсизланишига олиб келишини айтди.

«Қозоқ тенгеси курси ҳам тушиб кетиши эҳтимоли бор. Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик харидорларидир, шунингдек,улар ўзбекистонлик ташқи меҳнат муҳожирларидан маблағ келадиган мамлакатлар ҳисобланади», - деди у.

Юлий Юсуповнинг фикрича, «агар нефть нархи, рубль ва тенге курсларининг пасайиши сезиларли ва узоқ вақт давом этса, экспорт ва меҳнат муҳожирларидан тушадиган валюта тушуми камаяди».

«Агар мамлакатда валюта кам бўлса, сўм курси туша бошлайди (доллар нархи эса кўтарилади). Яъни агар нефть нархининг пасайиши "жиддий ва узоқ вақт" давом этса, сўмнинг девальвацияси муқаррардир», - дея хулоса қилди иқтисодчи.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 март куни, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 мартдан амал қиладиган янги валюта курсларини белгилади. Юқорида келтирилган барча далилларга қарамай, АҚШ доллари 13,30 сўмга арзонлашиб, 9500,54 сўмни ташкил этди.

Умуман олганда, долларнинг сўмга нисбатан қиймати кетма-кет бир неча ҳафта давомида тушмоқда.

Россия давлат думасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Гутенев кўпи билан икки ҳафта ўтгач, рубль курси долларга нисбатан 66-67 рубль атрофида барқарорлашиши мумкинлигини тахмин қилди. Бу саноат учун жиддий хавф солмайди, аммо импорт қилинадиган таркибий қисмлар нархларининг бироз кўтарилишига олиб келиши мумкин.

«Рублнинг заифлашиши узоқ давом этади деб ишонч билан айтиб бўлмайди. Бир, бир ярим-икки ҳафтадан кейин рубль курси нефтнинг ҳозирги нархида ҳам долларга нисбатан 66-67 рубль оралиғида бўлади. Яъни маълум бир барқарорлик юз беради», - деди Гутенев Интерфаксга берган интервьюсида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жамшид Қўчқоров: «Халқаро бозорларда юзага келган вазиятни сўмнинг алмашув курсига таъсири ҳозирча нейтрал» 10 мар, 10:13
  • Россияда доллар курси 60 рублгача тушди 18 дек, 23:48
  • Россияда доллар курси 61 рублга, евро эса 76 рублга тушди 17 дек, 23:45
  • Россияда евро курси 100 рублдан ошиб кетди 16 дек, 18:35
  • Нью-Йоркдаги савдолар вақтида нефть нархи рекорд даражада пасайди 09 дек, 18:42
  • Доллар илк бор 50 рублдан кўтарилди 30 ноя, 22:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ фаолиятидан: 300 литрдан ортиқ ёғ маҳсулотлари эҳтиёжманд оилаларга юборилмоқда 05 апр, 17:22 0
  • Подъезддаги даҳанаки жанг отишмага айланди 05 апр, 17:15 0
  • Нурмат Отабеков: «Клиник белгилар 95-97 фоиз ҳолатда 10-12 кундан кейин пайдо бўляпти» 05 апр, 16:56 2
  • Карантин вақтида меҳнатга ва меҳнат таътилига қандай ҳақ тўланади? 05 апр, 16:36 4
  • «Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида 05 апр, 16:15 3
  • Минглаб фуқаролар учун карантин муддати тугамагунча беморлар камайишини кутиб бўлмайди – Отабеков 05 апр, 15:50 97
  • Шри-Ланкада коронавирус туфайли 3 мингга яқин маҳбус озод этилди 05 апр, 15:30 117
  • Ўрта Осиёда биринчи марта Ўзбекистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқарилади 05 апр, 15:10 191
  • Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати куни 05 апр, 14:53 196
  • Трамп: “Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз” 05 апр, 14:34 951
  • «Прописка»дан ҳалос бўлиш бизга нима беради? 05 апр, 14:14 311
  • Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем 05 апр, 13:53 255
  • Бўлимлар