«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусга қарши етарлича чора кўрилганми?

09 мар, 20:15 6 672 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусга қарши етарлича чора кўрилганми? Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг коронавирусга тайёргарлик бўйича етакчи консультанти Уте Эндерлейн ва ташкилотнинг фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик кўриш дастурининг масъул ходими Жетри Регми юртимизда бўлиб, дунёда давом этаётган эпидемияга қарши олиб борилаётган чоралар ва профилактик тадбирларнинг техник экспертизасини ўтказишмоқда.

Шунингдек, улар мамлакатимизга кириш ҳудудларидаги санитария-карантин пунктларида назорат ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш, даволаш муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, лабораториялар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби қатор масалалар бўйича техник тавсияларини ҳам беришмоқда.

– Биз юртингизда бир ҳафта мобайнида бўлиб, коронавирус инфекцияси четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, эпидемиологик назоратни кучайтириш борасидаги ишлар ҳалқаро талаблар асосида, ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган стандартлар ва тавсияларга мос равишда амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўлдик, – дейди Уте Эндерлейн. – Юртингизда ушбу инфекцияга қарши барча чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ЖССТнинг экспертлари мамлакатимиз мутахассислари билан ҳамкорликда жаҳондаги коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш бўйича ҳам ўзаро тажриба алмашишмоқда.

Ўз ўрнида айтиб ўтиш лозимки, айни пайтда мамлакатимизга юқумли касалликлар, жумладан, «COVID-19» инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларида санитария-карантин пунктларида барча эҳтиёт чоралари кўрилиб, назорат кучайтирилган. Бугунги кунда ушбу пунктларда бошқа тармоқ ходимлари қаторида 250 нафардан зиёд юқори малакали санитария-эпидемиология хизмати масъуллари белгиланган стандартлар бўйича иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида узлуксиз 24 соат давомида фаолият кўрсатувчи штаб ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаган. Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор аҳолидан ортиқча саросимага тушмаган ҳолда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ўзбекистон, коронавирус, чора




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 79
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 114
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 226
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 315
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар