«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:45
ЎЗO‘Z

Жаҳон бозорида нефть нархининг пасайиши долларнинг қимматлашувига олиб келди

09 мар, 17:54 2 897 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон бозорида нефть нархининг пасайиши долларнинг қимматлашувига олиб келди Фото: Reuters
Россия ва Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) келишуви бузилиши шароитида жаҳонда нефть нархининг пасайиши тезлашиб кетди. Келишув 1 апрелда ўз кучини йўқотади ва ишлаб чиқарувчи давлатлар чекловларсиз нефть қазиб олиш имконига эга бўлади.

Аслида нима бўлган эди?
Brent маркали нефть нархи 9 март, душанба куни, аввалги минимумидан ўтиб, бир баррели учун 31,38 долларгача тушиб кетди. WTI маркасидаги нефтнинг нархи эса 31,35 фоизга тушиб, баррели учун 28,33 долларга етган. Brent фьючерс маркасидаги нефтнинг нархи 28,69 фоизга арзонлашиб, бир баррели 32,28 долларга баҳоланган.

Brent маркали нефть нархининг тушиши 6 мартдаёқ бошланган эди. Бунга Россия ва ОПЕК мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмларини қўшимча равишда қисқартириш масаласида бир қарорга кела олмаганлиги сабаб бўлган.

Россияда нефть нархининг тушиб кетиши сабаб доллар ва евро кескин қимматлашди. Доллар 72 рубл атрофида сотилган бўлса, евро 82 рубл атрофида сотилмоқда.

Нефть нархларининг пасайиши ҳамда доллар ва эвронинг мустаҳкамланиши Осиё индексларига таъсир кўрсатди. Гонконг фонд биржаси Hang Seng 1064 пункт (4,07 фоиз)га, 25 071 кўрсаткичга тушди. Шунингдек, савдолар очилишида Токио фонд биржасининг Nikkei 225 индекси ҳам пасайди. У 1196 пунт (5,77 фоиз)га пасайиб, 19 553 кўрсаткичга тушди.

Келишув амалга ошмагач, Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси акциялари 8 март ҳолатига кўра, биринчи марта 9 фоизга арзонлашган. Бу охирги 11 йил ичида бир кунда кузатилган нархнинг энг юқори пасайиши бўлди. Saudi Aramco’нинг капитализацияси IPO нархларидан ҳам паст қийматда баҳоланган.

Нархлар нима учун пастлади?
Жаҳон иқтисодиётига таҳдид солувчи янги коронавирус тарқалиши шароитида Вена шаҳрида 6 март, жума куни, ОПЕК мамлакатлари ва нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни қўллаб-қувватлаган давлатлар вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. 2016 йилдан буён биринчи марта учрашув иштирокчилари нефть қазиб олиш ҳажмларини қўшимча равишда қисқартириш бўйича битим шартларини келиша олмади ва у 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотади.

Бўлиб ўтган учрашувда Россия ва Саудия Арабистони қарама-қарши позицияларни эгаллади. Москва ишлаб чиқаришни қўшимча қисқартиришдан бош тортди ва шартномани амалдаги шароитда (нефть қазиб олишни кунига 1,7 миллион баррелга камайтириш) 2020 йилнинг иккинчи чорагига узайтиришни таклиф қилди. Ар-Риёд эса нефть қазиб олишни кунига яна 1,5 миллион баррелга камайтиришни ёқлаб чиқди.

Саудия Арабистони Россия ҳамда Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида имзоланиши кўзда тутилган келишув бекор бўлгач барча турдаги нефтнинг нархини арзонлаштирди. Шунингдек, нефть ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 10 миллион баррелдан, зарурат бўлса, рекорд даражадаги 12 миллион баррелга оширишга тайёрлигини маълум қилган.

Экспертларнинг фикрича, Саудия Арабистонининг ушбу тактикаси Россия ва бошқа нефть экспорт қилувчи давлатларга босим ўтказиш ва уларни Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти билан музокараларга қайтаришга қаратилган.

Энди нима бўлади?
Американинг Goldman Sachs инвестиция банки таҳлилчиларининг фикрича, Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 20 долларга тушиши мумкин. Бундан ташқари, улар иккинчи ва учинчи чорак учун прогнозларни пасайтириб, Brent нефтининг бир баррели нархи 30 доллардан ошмаслигини тахмин қилди.

Россия энергетика вазири Александр Новаковнинг айтишича, эндиликда мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажми мамлакат компаниялари режаларига боғлиқ бўлади. Келишувдан чиқиш Россияга нефть қазиб олишни кунига 0,3 миллион баррелга ошириш имконини беради.

«Лукойл»нинг шерикликдаги эгаси Леонид Федуннинг прогнозига кўра, битимнинг бузилиши сабабли Россия ҳар куни 100 миллиондан 150 миллион долларгача йўқотади. Унинг сўзларига кўра, Россия компаниялари нефть қазиб олишни ошириш истагини билдирган бўлса ҳам, 2-3 фоизлик ўсиш келажакдаги йўқотишларни қоплай олмайди.
Жаҳон бозори, нефть нархи, доллар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 40
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар