«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:33
ЎЗO‘Z

Коронавирус: Вакцина қачон пайдо бўлади?

08 мар, 11:17 5 495 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: Вакцина қачон пайдо бўлади? Коронавирус касаллигига чалинганлар 90 мамлакатда қайд қилинди. Ҳар куни минглаб одам вирус юқтирганлар қаторига қўшилмоқда.
Инфекция тарқалишининг олдини олишда ёрдам берадиган коронавирусга қарши вакцина ҳануз йўқ. Вакцина яратилишини қачон кутсак бўлади? BBC ушбу саволга жавов излади.

Коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлади?
Айни дамда олимлар вакцинанинг бир неча турини ишлаб чиқишди ва уларнинг самарадорлигини ҳайвонларда синаб кўришмоқда. Агар тажриба муваффақиятли чиқса кейин шу йилдан бошлаб одамларда синаб кўриш мумкин.

Аммо олимлар ишчи вакцинани янги йилга қадар ишлаб чиқса ҳам, уни оммавий равишда ишлаб чиқаришни бошлаш озмунча вақт талаб қилмайди.

Коронавирусга қарши вакцина топиш учун вақт ва ресурсларни тежаш мақсадида янги услублардан фойдаланилмоқда.
Агар вазиятга реал қарайдиган бўлсак, самарали вакцинани пайдо бўлишини 2021 йил ўрталаридан олдин кутмаслигимиз керак.

Вакцинани қисқа муддатда ишлаб чиқишга ҳаракат қилишаётганини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Уни тайёрлаш учун янги услублар қўлланилаётганини ҳам ҳисобга олсак ҳамма нарса хамирдан қил суғургандек ҳал бўлмаслиги мумкин.

Айни дамда одамлар орасида коронавируснинг 4 тури тарқалган, уларнинг бирортасига ҳам қарши вакцина йўқ.

Вакцина ҳаммага ёрдам берадими?
Афсуски, вакцина қарияларга нисбатан анча самарасиз бўлади. Гап вакцинада эмас, балки ёш бўлмаган беморларнинг иммунитети вакцина урилган вақти заиф жавоб беришида. Бу нарсани ҳар йили одамларга гриппга қарши эмланганида кузатамиз.

Бундан ташқари барча дори-дармонлар қўшимча таъсирга эга, ҳатто парацетамол ҳам. Лекин клиник синов ўтказмасдан тажрибадаги вакциналарнинг қўшимча таъсири ҳақида ишонч билан гапира олмаймиз.

Вакцина бўлмаган ҳолатда қандай ҳимояланиш мумкин?
Вакцина бизни инфекциядан ҳимоя қилиши мумкин, аммо хавфдан омон қолишнинг ҳозирча энг яхши усули бу — гигиена қоидаларига риоя қилиш.

Қўлларингизни совун ва илиқ сув билан камида 20 сония давомида ювинг ёки инфекцияга қарши гел ишлатинг
Касаллик юқтирган кўпчилик сезилмас аломатларни бошидан кечиради.
Айни дамда вирусга қарши бир нечта дори синовдан ўтмоқда, лекин уларнинг бирортасини ҳам Covid-19 билан курашишда самарали деб айта олмаймиз.

Вакциналар қандай яратилади?
Вакцина беморнинг соғлиғига шикаст бермасдан унинг иммун тизимини зарарли вирус ёки бактерия билан “таништиради“. Тана “душман“ни таниб қолади ва унга қарши курашишга ўрганади.

Акса урганда ё йўталганда оғзингизни рўмолча ёки салфетка билан ёпинг
Кейин танамиз ўша инфекцияси билан ҳаётда дуч келса, иммун тизимимиз унинг қанақа касаллик эканлигини ва унга қарши қандай курашишни билади.
Ўнлаб йиллар давомида вакцина ҳақиқий вирус намунаси ёрдамида тайёрланиб келинмоқда.

Қизамиқ ва қизилчага қарши вакцина вируснинг бутунлай касал қилмайдиган заифлашган намунасидан тайёрланади.
Мавсумий гриппларга қарши вакцина ўша йилда кенг тарқалган тури асосида, уни тўлиқ зарарсизлантирилиб тайёрланади.

Янги коронавирусга қарши вакцинани тайёрлаш учун йиллар давомида синовдан ўтмаган, вақт ва захирани иқтисод қилувчи услубдан фойдаланилмоқда. Вируснинг генетик коди парчалари асосида вакцина тайёрлаш усулидан ишлатиляпти.

Sars-CoV-3 коронавируси генетик кодини билганимиз учун тўқимага киритилганидан сўнг патоген оқсилларини ишлаб чиқарувчи ва зарурий иммун реакцияни берувчи вакцинани ишлаб чиқиш мумкин.
Олимлар Sars-CoV-3 генетик коди парчаларини инсон учун хавфсиз бўлган вирус билан алмаштирувчи услубдан фойдаланади.

Ювилмаган қўллар билан кўз, бурун ва оғзингизга тегинманг
Бу каби “генетик вакцина“ назарий жиҳатдан иммунитетни коронавирусга қарши курашувчанлигини оширишда кўмаклашиши керак.
Айрим ҳолатларда вирус ДНК ва РНК парчалари тўғридан тўғри танага киритилади. Улар танага киришига билан патоген оқсилларини ишлаб чиқаришни бошлайди ва иммун тизими ушбу оқсилларга қарши туришни ўрганади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар