«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:46
ЎЗO‘Z

2021 йил 1 январдан бошлаб биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берилади

07 мар, 23:49 4 425 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2021 йил 1 январдан бошлаб биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берилади Фото: ИИВ ахборот хизмати.
ID-карталар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади. Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик (“загранпаспорт”) паспорти берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилади.

ID-карталар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади. Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик («загранпаспорт») паспорти берилади.

ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади. Шу билан бирга, 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг илгари берилган биометрик паспортларини, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг яшаш учун рухсатномаларини алмаштириш уларнинг эгаларининг илтимосига биноан муддати тугагандан ёки муддатидан олдин амалга оширилади. 2030 йил 1 январдан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни бериш тизимига ўтиш ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда ва фуқароларни рақамли идентификация қилиш тизимини жорий этишни жадаллаштиради, фуқароларнинг бирламчи маълумотларини Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларининг ахборот тизимларига интеграциялаш жараёнини автоматлаштиради, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини осонлаштиради ва оптималлаштиради.

Аввалроқ республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизимини жорий этиш мўлжаллангани хабар қилинганди.
биометрик паспорт, ID-карта




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 0
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 1
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар