«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 04:53
ЎЗO‘Z

Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам...

07 мар, 14:30 5 757 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқова ҳаммани кулдирди. Ҳатто Бош прокурорни ҳам... Фото:«Xabar.uz»
Бу йил 8 март санаси дам кунига тўғри келди. Шу боис халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар кечаданоқ бошланиб кетди. Байрамни бошқа кунларда нишонлашда кўпам ғайритабиийлик йўқ. Айниқса, иш соати унчаям чегараланмаган, боз устига дам олиш кунлариям ишхонага келиш одатга айланган ташкилотларда! Зеро, бундай даргоҳларда меҳнат қилаётган аёллар кам эмас. Ҳатто раҳбарлик лавозимига лойиқ кўрилган нозик жинс вакилалари бор. Бу йилги айём дам олиш кунига тўғри келгани оғир иш куни жараёнида «яйраб олиш»га яхшигина сабаб бўлди-да.

Иш куни ва иш соатига унчаям «амал қилинмайдиган» органлардан бири - прокуратура! Кечга бориб, аксарият ходимларнинг «суроби тортилиб» қоладиган бу даргоҳда ҳам кеча хотин-қизлар куни муносабати билан ихчам тадбир ўтказилди. Унда тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар шаънига ширин лутф, самимий тилак айтилиб, совға-саломлар билан сийланиши табиий. Шундай бўлди ҳам. Бироқ ҳозир гап бундагина эмас.

Фото:«Xabar.uz»
Соҳа ходимлари, айниқса, раҳбарлари - касб тақазосими ёки «йўргакда текканми» - мудом жиддий, айни ҳолат юзига бамисоли нақш этилгандай. Маҳкаманинг ички мажлисларидаги «протоколний муҳит» ўз йўлигаку-я, ҳатто бирор байрам муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни ҳам жиддият юки босиб кетарди-да.

Кечаги тадбирда ҳам шу аҳвол кутилаётганди. Сўз Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқовага берилгач, вазият бирдан ўзгарди. Шу тизимида суяги қотганига қарамай аксарият ҳамкасбларидан фарқли равишда анча-мунча «қолип»га кўпам сиғавермайдиган Светлана Боймирзаевна анча жўшқин ва қувноқ оҳангда сўзлаб, гап орасида қочиримлар қилишни унутмадики, бундан кўпларнинг юзидаги ясама табассум ўрнини ростмана кулгу эгаллади. Ҳатто Бош прокурор ҳам енгил силкиниб кулворсами?! Айни ҳолат сураткаш эътиборидан қочмаганини айтинг.

Катта амалдорларнинг жилмайиши фавқулодда ёки ноёб ҳолат эмас, албатта. Бироқ мудом жиддий кўринган айрим мутасаддиларнинг кичик жилмайиши ҳам эътибор тортар экан-да. Тадбирда иштирок этган манбамизга кўра, кечаги тадбир сабаб маҳкаманинг аксарият ходималари раҳбарини илк бор яқиндан кўрган бўлса, иш юзасидан кун-кунора қабулига кириб чиқадиганларнинг кўпи жилмайишига э-энди гувоҳи бўлишибди... Хуллас, ҳар идоранинг ўз Ортиқоваси бўлсин экан.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 169
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 54
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 52
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 112
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 50
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 29
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 89
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 61
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 69
  • Бўлимлар