«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:20
ЎЗO‘Z

Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди

07 мар, 12:12 3 198 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида тадбир ташкил этилди. Унга бошқарма ва шаҳар бўлимида фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Умаралиев Мажбурий ижро бюроси директорининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Унда таъкидландики, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Айниқса, турли соҳаларда меҳнат қилаётагн азиз аёлларимизнинг ўрни алоҳида эканлиги, юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хотин-қизлар фаолият кўрсатишининг ўзи қаҳрамонлик ва эътирофга сазоворлиги алоҳида таъкидланди.

Биргина, бугунги кунда Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманларда тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, ижро иши юритиш, архив йўналишларида ҳам фидойи хотин-қизлар меҳнат қилаётгани, уларнинг ўрни тобора ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этилди.

- Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлимида давлат ижрочиси лавозимида фаолият олиб бораман, - дейди Хуршида Турдиалиева. - Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб бораётган тадбирларимиз натижасида ижобий натижаларга эришяпмиз. Айнан бошқарма томонидан ташкил этилган байрам тадбири, соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизларга кўрсатилган эҳтиром янада янги марралар сари ундайди, албатта.

Шундай мазмундаги тадбирлар Бюронинг туман бўлимларида ҳам ташкил этилди. Унда бўлимларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар