«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИга кузатувчи-давлат сифатида қўшилишга қарор қилди

07 мар, 08:41 3 058 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИга кузатувчи-давлат сифатида қўшилишга қарор қилди Фото: РИА Новости
Вазирлар Маҳкамасида 6 март куни мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги юзасидан олиб борилган таҳлилий ва комплекс баҳолаш ишлари якуни бўйича тегишли хулоса ва таклифларни Олий Мажлис палаталарига киритиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Парламентга йўллаган Мурожаатномасида ушбу муҳим масала ҳукумат томонидан Олий Мажлис палаталари муҳокамасига киритилиши ва халқ вакиллари билан батафсил кўриб чиқилишини маълум қилиб, бунда энг аввало, халқнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг хоҳиш-иродасига таяниш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар самараси жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашиш, айниқса, ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга боғлиқ. Чунки, иқтисодий интеграция маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, таннархни пасайтириш, янги технологиялар олиб келиш, транзит савдони кенгайтириш, бозор ислоҳотларини жадал ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бугунги глобаллашув жараёнида мамлакатимиз жаҳон ишлаб чиқариш тизими, халқаро бозор талаблари ва иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамоҳанг бўлиши лозим.

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлигини атрофлича ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан иқтисодий интеграция масаласида мамлакат иқтисодиётининг йирик 16 тармоғида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Йиғилишда мазкур масала бўйича етакчи мустақил консалтинг компаниялари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг изланишлари, хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан билдирилган таклиф ва хулосалар кўриб чиқилди.

Бунда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги доирасидаги иқтисодиётнинг йирик тармоқлари, жумладан, саноат, ташқи савдо сиёсати, божхона-тарифларини тартибга солиш механизми, меҳнат миграцияси, стандартлаштириш ва ветеринария, санитария, фитосанитария назорати сингари кўплаб масалалар бўйича экспертларнинг хулосалари ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти ва ЕОИИга интеграция жараёнлари ўзаро боғлиқлиги қайд этилди. Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг Ўзбекистон миллий иқтисодиётига таъсирини комплекс ўрганиш натижасида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилиши зарур бўладиган чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ЕОИИ билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилиш таклифи маъқулланди.

Йиғилиш якуни бўйича таҳлилий ва комплекс баҳолаш ишлари асосида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифларни Олий Мажлис палаталарига тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 235
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар