«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 07:29
ЎЗO‘Z

АҚШлик эксперт: Ўзбекистон афғон можаросини тартибга солиш жараёнида ҳамиша муҳим иштирокчи бўлиб келган

06 мар, 23:03 2 592 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШлик эксперт: Ўзбекистон афғон можаросини тартибга солиш жараёнида ҳамиша муҳим иштирокчи бўлиб келган Мамлакатимизниг АҚШдаги дипломатик миссияси хабарига кўра, яқинда Вашингтондаги элчихонамизда Халқаро стратегик тадқиқотлар уюшмаси президенти Грегори Купли, Атлантика кенгаши Евроосиё маркази директори Жон Хёрбст ҳамда АҚШ Миллий мудофаа университети Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази профессори Брианн Тодд билан учрашув бўлиб ўтди. Унда экспертлар АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида имзоланган тинчлик битими ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги қарама-қаршиликни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга қўшган ҳиссаси борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Грегори КУПЛИ:

— Афғонистонда тинчликни таъминлашга қаратилган ушбу келишув Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси учун ўта муҳим ҳисобланади.

Биз Ўзбекистон Марказий Осиёда осойишталик ва Афғонистон Ислом Республикасининг унга интеграциясини таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. “Мозори-Шариф —Ҳирот” ва “Мозори-Шариф — Пешавор” темир йўл транспорт йўлаклари лойиҳаларини амалга ошириш йўли билан Афғонистон ичида транспорт тармоқларини кенгайтириш шулар жумласидандир.

Тинчлик битими минтақа мамлакатлари ва Афғонистон ўртасидаги савдо иттифоқини сезиларли равишда мустаҳкамлашга қодир. Бугун Ўзбекистон АҚШ, Афғонистон, Покистон, Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари билан ҳамкорликда АИР ҳудуди орқали минтақанинг транспорт-логистика тармоқларини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни қабул қилиши муҳимдир. Бундай боғланиш афғон халқининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Айни чоғда битим бузилишига олиб келувчи хатарлар ҳам йўқ эмас. “Толибон” ҳаракати назоратидан ташқаридаги омиллар, олдинда кўриб бўлмайдиган вазиятлар мавжуд.

Аммо дунё ҳамжамияти учун энг асосий мужда шуки, энди биз афғон иқтисодиётини тиклаш ҳақида ўйлашимиз керак. Кўп нарса “Толибон” ҳаракатининг ҳукумат билан биргаликда мамлакат тақдирига дахлдор қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этишга тайёр эканлигига боғлиқ. Агар бу рўй берса, нафақат Афғонистон фуқаролари, балки бутун Марказий Осиё минтақаси фойдасига хизмат қилади.

Умуман олганда, биз биринчи марта Марказий Осиё яна глобал савдо, иқтисодий ва сиёсий майдонга айланаётгани, ўз тараққиёт йўлини мустақил белгилаш учун етарли даражада кучли бўлиб бораётганинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Жон ХЁРБСТ:

— Мазкур битим Афғонистон келажагини белгилашда долзарбдир. АҚШ президенти Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларининг ярмини қатъий тарзда олиб чиқмоқчи. Бу эса “Толибон” ҳаракатига Ашраф Ғани ҳукумати билан музокараларни бошлаши учун яхши мотивация бўлиб хизмат қилади. Келишув “Толибон” ўзини яхши тутишига туртки беради. Бинобарин, ушбу босқичда уларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари даражасини қисқартириш жуда муҳим ва зарурдир.

Ўзбекистон афғон можаросини тартибга солиш жараёнида ҳамиша муҳим иштирокчи бўлиб келган ва бундайн кейин ҳам шундай бўлиб қолади, у шимолий тақсимот тармоғининг ажралмас қисмидир. Ўз навбатида кўплаб этник ўзбеклар ҳам истиқомат қиладиган Афғонистон билан яхши савдо-иқтисодий муносабатларни қўллаб-қувватлаб келяпти.

Бриан ТОДД:

— Тинчлик битими узоқ кутилган ҳужжат бўлиб, афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мавжуд эмаслигини тасдиқлайди. Мазкур келишувни кўп йиллик урушни бартараф этиш бўйича дипломатик музокараларнинг ибтидоси деб ҳисоблаш мумкин. Бу АҚШ контингентини қисқартириш, ҳукумат ва “Толибон” ҳаракати ўртасидаги музокараларни бошлашга олиб келиши керак.

Ўзбекистон кўплаб мамлакатлар қатори Афғонистон Ислом Республикасидаги тинчлик жараёнларини доим қўллаб-қувватлаб келмоқда. Тошкент ўзида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Халқаро конференцияни ўтказдиқабул қилди. Ўзбекистон ва АИР раҳбарияти тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни биргаликда сафарбар этишга тайёр эканликларини бутун дунёга намоён қилишди.
Ўзбекистон, афғон можароси




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 214
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 0
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 2
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 95
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 264
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 132
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 108
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 62
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 61
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 235
  • Бўлимлар