«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:53
ЎЗO‘Z

Волковнинг машҳур асарини Ўзбекистонга қайтариш шартлари айтилди

06 мар, 17:50 3 691 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Волковнинг машҳур асарини Ўзбекистонга қайтариш шартлари айтилди Россиялик санъатшунос, замонавий ва қадимий рус санъати ва архитектураси мутахассиси, Андрей Рублев музейи директори Михаил Миндлин йўқолган маданий бойликларни қайтариш механизмлари ҳақида гапирди.

Ўзбекистон 10 йил олдин мамлакатдан олиб чиқиб кетилган Александр Волковнинг асарини (Кукуруза шумит) реституция жараёнини бошлашга тайёр. 2016 йил Фарғона вилояти тарих ва маданият давлат музейида сақланаётган асарларнинг танланма инвентаризацияси ўтказилди. Текширув давомида ишчи гуруҳ аъзоларида Ўзбекистон рассоми Александр Волковнинг машҳур асари шубҳа уйғотди.

Ушбу ҳолат юзасидан республикадаги ваколатли органлар томонидан жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари ҳозиргача давом этмоқда.
Маданият вазирлиги халқаро институтларни жалб қилган ҳолда асарнинг реституцияси жараёнини амалга ошириш борасида иш олиб бормоқда. Тегишли муассасаларга хат юборилган.

Россиялик санъатшуноснинг фикрига кўра, дунёда маданий бойликларни қайтариш жараёни мураккаб бўлса-да, маълум механизмлар ишлаб чиқилган. Асосийси - асарни сохталаштириш ва ўғирлаш фактини расмий тасдиқлаш зарур.

Маданий бойликлар эгасига қайтарилиши керак, бунинг учун асосийси улар ноқонуний равишда олиб чиқилганлигини исботлаш зарур. Волковнинг асари ҳолатида санъатшунослик экспертиза натижалари, шунингдек, асарнинг асл нусхасининг олиб чиқилишини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади. Турли мамлакатларда маданий бойликларнинг ўзига хос мезонлари мавжуд, уларнинг асосида олиб чиқилади. Баъзи экспонатлар учун, масалан 50 дан 100 йилгача бўлганлар учун Россияда махсус рухсатнома талаб қилинади, агар асар 100 йилдан катта бўлса, уни олиб чиқиш мутлақо тақиқланади”, - деб тушунтирди Миндлин.

Мутахассис агар асар йўқолгани ҳақида расмий равишда маълум қилинса, асар ҳақида маълумот халқаро ҳуқуқ тартибот органларига берилади деб таъкидлади.
рассом, Александр Волков, машҳур асар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 43
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 575
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 474
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар