«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:55
ЎЗO‘Z

Тарихий ҳужжат имзоланди: Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинди

06 мар, 15:39 4 122 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тарихий ҳужжат имзоланди: Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти ҳамда пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади.

Rewiev.uz хабарида қайд этилишича, қарор президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, давлат буюртмаси ҳажмларини босқичма-босқич камайтириш, шу жумладан, пахта хом ашёси етиштириш, харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш, ушбу йўналишда фермер хўжаликлари манфаатдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида қабул қилинди.

Унда, биринчидан, 2020 йил ҳосилидан бошлаб:
- давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
- пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади;
- пахта хом ашёси етиштирувчиларга районлаштирилган навларни эркин танлаш ҳуқуқи берилади;
- сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими сақлаб қолинади.

Иккинчидан, пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари иштирокида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперацияси ташкил этилади.

Коорперациянинг асосий вазифалари:
- кооперация аъзолари томонидан, техника, ускуна, транспорт воситаларидан ва пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;
- кооперация аъзоларини қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, ўғит, уруғлар, шунингдек, кимёвий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
- ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни ташкиллаштириш;
- қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларига агротехника, бухгалтерлик, консалтинг, воситачилик ва бошқа хизматларни кўрсатиш.

Учинчидан, пахта хом ашёси етиштириш ва қайта ишлашни кредитлашнинг янги механизми жорий этилади.
Тўртинчидан, «Ўзпахтасаноат» AЖни тугатиш чоралари кўрилади.

Бешинчидан, жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган (индикатив) нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиш амалиёти жорий этилади;

Олтинчидан, пахта толаси Республика товар-хомашё биржасида бошланғич биржа нархида эркин сотилади, бунда биржада бошланғич нарх шаклланишида 10 фоиз чегирма қўйиш бекор қилинади.
пахта, давлат буюртмаси, бекор қилинди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар