«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:48
ЎЗO‘Z

Саудия Арабистони ширкати Ўзбекистонга 2 млрд долларлик инвестиция киритади

06 мар, 11:50 3 049 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия Арабистони ширкати Ўзбекистонга 2 млрд долларлик инвестиция киритади Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Саудия Арабистонининг йирик инвестори ― ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг учта битим имзолади. Ушбу келишув ва битимларда Ўзбекистон энергетика соҳасининг тараққиёти ҳамда барқарорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Имзоланган 3 та ҳужжатлар таркибига қуйидагилар киради:
- 1,2 миллиард долларлик инвестиция шартномаси электр энергиясини сотиб олиш бўйича 25 йиллик шартнома (PPA) ҳамда 1500 МВт қувватли буғ-газ турбинали электр станциясини (БГҚ) қуриш ва эксплуатация қилиш ишларига сарфланади;
- 0,55–1,1 миллиард АҚШ доллар қийматидаги навбатдаги лойиҳа қуввати 500–1000 МВт га тенг шамол электр станциясини барпо этиш тўғрисидаги битимни ўз ичига олади;
- Мутахассисларнинг техник кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув марказини ривожлантириш бўйича ўзаро англашинув меморандуми (АМ).
1500 МВт қувватга эга янги буғ-газ қурилмаси (БГҚ) Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қурилиши режалаштирилган. Ушбу электр энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион лойиҳада ҳам келишувга мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ягона харидор сифатида иштирок этади.

Лойиҳага мувофиқ қуриладиган янги буғ-газ қурилмасининг самарадорлиги 60% дан зиёд бўлиб, одатда у электр энергия ишлаб чиқаришга сарфланадиган табиий газ миқдорини қарийб икки марта кўп тежаш имконини беради.

Энергетика вазирлиги билан қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш бўйича имзоланган шартномага биноан ACWA Power компанияси Ўзбекистонда 500–1000 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуради ва фойдаланишга топширади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан имзоланадиган учинчи келишувга мувофиқ ACWA Power компанияси АҚШнинг Air Products & Chemicals компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда энергетика ва кимё технологияси соҳаларида мутахассислар тайёрлаш юзасидан Ширин шаҳридаги коллежда техник кўникмаларини ошириш бўйича ўқув дастурларини тақдим этади.
Саудия Арабистони, инвестиция, энергетика




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 196
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 120
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар