«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 22:35
ЎЗO‘Z

8 Март байрами қандай келиб чиққан?

07 мар, 09:20 4 276 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
8 Март байрами қандай келиб чиққан? Баҳор — байрамлар билан бошланади. Кўкламнинг иккинчи ҳафтасида — 8 мартни нишонлаймиз. Хўш, мунис оналаримиз, хотин-қизлар байрамини нишонлашимизнинг сабаби нимада? Нега аёллар бунчалик улуғланади? Худди шу куни бутун дунё аёллари байрам қиладиларми ёки... Бу саволларга жавоб топиш учун тарихга назар ташлаймиз.
Маълумотларга кўра, “аёл”арабча сўз бўлиб, “оила” калимаси билан ўзакдошдир. Бироқ 8 мартга нисбатан “аёл” сўзи эмас, балки хотин-қизлар деган сўз кенг қўлланилади.

Бу кун ўтмишига назар ташлайдиган бўлсак, хотин-қизлар байрами уларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашиш кунидан келиб чиққанига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Яъни, 1857 йил 8 март кунида Нью-Йоркнинг пойафзал ҳамда тикув фабрикаси ишчи хотин-қизлари манифестга йиғиладилар. Улар 10 соатлик иш куни, ёруғ ва қуруқ иш хоналари ҳамда эркаклар билан бир хил маош олишларини талаб қилиб чиқадилар. Худди шу кунда Нью-Йоркдаги юзлаб аёллар намойишларга чиқиб, сайлаш ҳуқуқини ҳам талаб қиладилар. Чунки ўша пайтларда жуда кам маош олувчи аёллар кунига 16 соат ишлаганлар.

Эркаклар эса турли чиқишлари орқали 10 соатлик иш кунини қўлга киритганлар. 8 мартдаги худди шу воқеадан сўнг аёллар ташкилоти тузилади ва биринчи марта хотин-қизлар унга аъзо бўладилар. Бироқ бу кун биринчи марта 1891 йил 19 мартда Aвстрия, Дания, Германия ва Швейцарияда хотин-қизлар байрами сифатида нишонланди. Ўшанда миллиондан ортиқ эркак ва аёллар манифестларда иштирок этадилар. Сайлаш ва жойларни бошқариш ҳуқуқидан ташқари, аёллар эркаклар билан бир қаторда тенг ҳуқуқли бўлишга ҳаракат қиладилар.

1910 йил Копенгагенда ўтган халқаро конференцияда 8 март санасини халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлаш таклифи кўтарилди. Шундан сўнг кўпгина мамлакат аёлларининг жамиятда фаоллашуви бошланади. Улар камбағалликка қарши, меҳнат ҳуқуқига, ҳурматга эга бўлиш, тинчлик учун кураш олиб борадилар.

Россияда эса халқаро хотин-қизлар куни биринчи марта 1913 йил Петербургда байрам қилинди. Россия Думасига аёллар муаммоси бўйича ариза берилди ва ҳукумат аъзолари 1913 йил 2 мартда бир ярим минг аҳолини йиғиб, бу масалани ҳал этишга рухсат берди. Унда аёлларнинг сайлаш ҳуқуқи, оналикни давлат томонидан таъминлаш ва муҳофаза қилиш масалалари кўриб чиқилди. Кейинги йилда эса Европанинг кўпгина мамлакатларида аёллар урушга қарши намойишлар уюштирадилар.

1917 йил феврал ойининг охирги якшанбасида Россия аёллари “Нон ва тинчлик” шиори остида кўчага чиқдилар. Тўрт кундан кейин эса Николай II аёлларга сайлаш ҳуқуқини беришни ваъда қилди. Бу кун Юлиан йилномасида 23 февраль ҳамда Григориан йилномаси бўйича 8 мартда нишонлана бошланди.

8 март халқаро хотин-қизлар куни 1965 йилдан бошлаб дам олиш куни деб белгиланди. Шу кунда ҳукумат тантанали тадбирларда аёлларга нисбатан давлат сиёсатининг амалга ошираётган ишлари тўғрисида ҳисобот берарди. Aста-секин халқаро хотин-қизлар куни аёлларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилганликлари учун эмас, балки уларни қадрлаш, ҳурмат қилиш ва эъзозлаш куни сифатида нишонлана бошланди.

Собиқ шўро иттифоқи барҳам топгандан сўнг 8 март — халқаро хотин-қизлар байрами МДҲ давлатлари: Озарбойжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Белоруссия, Ўзбекистонда байрам қилинади.

Aгар эътибор берган бўлсангиз, МДҲдан ташқари ушбу байрам асосан Ғарб давлатларида нишонланади. Хўш, Шарқда-чи?

Шарқда ҳам бу байрам ўзгача тарзда нишонланади. Масалан, Японияда худди шунга ўхшаш байрам мавжуд. Лекин у хотин-қизлар эмас, балки фақатгина қизлар (Хина Мацури) байрамидир. Бу айёмни қўғирчоқлар байрами деб ҳам аташади. Байрам 3 мартда ўтказилиб, барча япон қизларига бахт ва соғлик тилайди. Японлар қизи бор уй остонасидаги қизил жавонга чиройли кийинтириб қўйилган қўғирчоқни қўйишади.

Мамлакатнинг баъзи жойларида эса қоғоздан ясалган қўғирчоқларни сувга ташлайдилар. Бу билан сувга ташланган қоғоз-қўғирчоқ ўзи билан бахтсизлик ва касалликни ҳам олиб кетсин, дейилади. Қизларга аталган қўғирчоқлар одатда васият қилиб қолдирилган бўлади. Чунки бу қўғирчоқлар жуда қиммат бўлиб, нархи 1000 AҚШ долларидан кам бўлмайди. Улар бир ой давомида остонада туриб, кейинги йил учун яна йиғиштириб қўйилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кийиниш услубингиз буржингизни ошкор қилади 05 мар, 15:18
  • BBC «Бобурий маликалар изидан» номли уч қисмли ҳужжатли-драматик фильм суратга олди (видео) 16 фев, 07:20
  • Жаҳонгир Отажонов «Хоразм йигити сифатида» Юлдуз Усмонованинг «Хоразмлик қизлар» таронасига жавоб қўшиғи тайёрлади 18 фев, 21:53
  • “Байрам” гуруҳи созандаларидан бири вафот этди 09 янв, 18:24
  • Шаҳзода Муҳаммедова 50 кишини иш билан таъминламоқчи 25 ноя, 16:20
  • Анжелина Жули ва Бред Питтнинг никоҳ шартомаси тавсилотлари ошкор бўлди 27 сен, 16:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёнинг энг бой 100 кишиси пандемия сабабли 408 млрд доллар йўқотди 07 апр, 22:05 2
  • Борис Жонсон реанимацияда. У ўз ўрнига қолдирган Доминик Рааб ўзи ким? 07 апр, 21:43 39
  • Японияда фуқароларга 2750 доллардан берилади, иқтисодиётга эса 1 трлн доллар ажратилади 07 апр, 21:24 178
  • Жиззахда коронавирус билан касалланган дастлабки бемор қайд этилди 07 апр, 21:07 671
  • «Гўё ҳарбий зонадамиз...» – америкалик тиббиёт ходими ўзи ишлаётган шифохонадаги вазият ҳақида 07 апр, 20:46 318
  • ЖАРда карантин вақтида тўй ўтказаётган келин-куёв ҳибсга олинди (видео) 07 апр, 20:30 530
  • Эшитганини айтиш — тўтининг иши. Лекин биз инсонмиз-ку?! 07 апр, 20:09 419
  • Британиядаги энг катта оилага эга бўлган 45 ёшли аёл 22-фарзандини дунёга келтирди 07 апр, 19:53 348
  • ФИФА раҳбарлари Россия ва Қатардан қанча пора олгани очиқланди 07 апр, 19:36 824
  • Xiaomi компанияси «келажак смартфони»ни патентлади 07 апр, 19:19 161
  • ССВ беморларнинг ёши, жинси ва ҳудуди бўйича маълумот берди 07 апр, 19:00 1 414
  • Ўзбекистонда боксни ривожлантиришга оид фармойиш чиқади — Сакен Полатов 07 апр, 18:53 189
  • Бўлимлар