«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:01
ЎЗO‘Z

«Сафардан қайтсам, жанозамга келишибди». Мирзабек Холмедовнинг уни интернетда ўлдига чиқарганларга муносабати (видео)

04 мар, 21:01 6 155 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Сафардан қайтсам, жанозамга келишибди». Мирзабек Холмедовнинг уни интернетда ўлдига чиқарганларга муносабати (видео) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Мирзабек Холмедов ўзи ҳақидаги «юрак хуружидан вафот этди», «касалхонада ҳаётдан кўз юмди» мазмунидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Мен ёшлигимдан шунақа хабар эшитиб келаман. Бир сафар ўлибди, пешинда чиқаришар экан, деган хабар тарқалган. Узоқ сафардан, йўлдан келаётсам, эшигимнинг тагида тумонат одам, ‘пешинга чиқараркан деб келдик’, дейишди, ‘йўқ, соғ-у саломатмиз’, дедим.

Раҳматли онам ‘сени тупроғинг енгил болам, ўзинг уйдасан-у, гапинг кўчада’, дердилар. Кейин бир марта чиқди бу гап, кейин яна бир марта чиқди. Ким билади, бу интернетдаги шайтон сифат одамларнинг иши бўлса керак. Фозилхўжа қори ака раҳматли устозимиз бўлганлар, улар ‘шайтонсифат одамлар бор, шайтон нима қилса, ўша ишни одам бўлиб туриб қилишади’, дердилар
, - дейди Мирзабек Холмедов.

Маълумот учун, Мирзабек Холмедов 1989 йилдан буён ўз мухлислари учун ҳар йили концерт дастури ташкил қилиб келади. У актёр сифатида «Алиф ва Лайло», «Олтин девор», «Кўзларим йўлингда», «Муҳаббат синовлари-1», «Муҳаббат синовлари-2», «Улфатлар-1», «Улфатлар-2», «Улфатлар-3» кинокартиналарида роль ўйнаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 225
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 307
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар