«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Коронавирус мутацияга учради: бири иккинчисидан зарарлироқ ва кўпроқ учрамоқда

04 мар, 18:08 6 268 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус мутацияга учради: бири иккинчисидан зарарлироқ ва кўпроқ учрамоқда Хитойлик олимлар янги турдаги коронавирус (SARS-CoV-2)нинг икки кичик турини аниқлашди, бу ҳақда «Бэйцзин жибао» газетаси Хитой фанлар академиясига асосланиб хабар берди.

Тадқиқотчилар янги турдаги коронавируснинг 103 та намунасини ўрганишди, аниқланишича, кейинги пайтларда унинг 149 та мутацияси пайдо бўлган. Шунингдек, SARS-CoV-2 икки кичик турга бўлиниб ривожланган — S ва L турлари. Бу турларни олимлар 101 та намунада аниқлашди, шулардан 30 фоизи S турига, 70 фоизи L турига мансуб бўлган. Мутахассислар улардан иккинчиси (L тури) биринчиси (S тури)га нисбатан хавфлироқ деган хулосага келишди.

S турига мансуб коронавирус кўршапалакларда аниқланган вирусга кўпроқ мос келади. Яъни жўнроқ ифодалаганда бу коронавируснинг «эскирган» версияси.
Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирус тарқалишининг бошланғич палласида L тури тарқаган эди, аммо январь ойининг биринчи ҳафтасидан сўнг у камроқ учрай бошлади.

ХХР Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси коронавирус қўзғаган пневмониядан вафот этган беморларни ўрганиш натижаларини ҳам эълон қилди. Унда касаллик ўпка ҳужайраларини қандай ўзгартириши ҳақида маълум қилинган, таъкидланишича, касаллик талоқ ўлчамларини ҳам ўзгартириб, юрак мушакларини ишдан чиқаради. Хитойлик олимлар қўшимча қилишларича, одам ажратиш тизимлари маҳсулотларида ҳам коронавирус излари топилган. Бу уларнинг ҳаво-томчи йўли билан зарарланишда манба бўлиб хизмат қилишини англатади.

Бу яна шуни билдирадики, пневмонияни қўзғовчи вирус ўзаро суҳбатлашганда, йўталганда, аксирганда инсондан инсонга ўтади. Шунингдек, касаллик қўзғовчиси мавжуд бўлган жойдан кўтарилган чанг зарралари соғлом одамнинг нафас олиш тизимига кирган тақдирда ҳам касалликка сабаб бўлиши мумкин.
коронавирус, мутация, SARS-CoV-2




Мавзуга оид янгиликлар
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар