«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:11
ЎЗO‘Z

Volkswagen Жиззахда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаради

04 мар, 20:40 5 943 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Volkswagen Жиззахда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаради “Ўзавтосаноат” АЖ ва Volkswagen Group Rus компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Келишув мақсади “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқарилган техникани сотиш тизимини йўлга қўйишдан иборат.

Завод Volkswagen концернининг йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган бир неча моделдаги енгил тижорат автомобилларини тўлиқ саноат цикли бўйича ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

Volkswagen Group Rus янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва жараёнларини тақдим этади, шунингдек ходимларни ўқитишни амалга оширади. Завод Volkswagen концернининг ишлаб чиқариш, сифат, харидлар, етказиб бериш ва сотув тизимлари бошқаруви борасидаги замонавий стандартларига мувофиқ иш юритади.

Шунингдек, корхона режаларига маҳаллий автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиларини (бугунги кунда улар “Ўзавтосаноат” АЖга тегишли 30 та йирик завод ва 160 дан зиёд ўрта ҳамда кичик корхоналардан иборат) жалб қилиш орқали муайян маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш ҳам киради.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 000 дона автомобилга тенг бўлади.

Volkswagen Caddy
Енгил тижорат автомобиллари сегменти бугунги кунда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги ягона ўзлаштирилмаган йўналиш саналади. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий автомобиль саноати тараққиётида янги салмоқли қадамни қўйиш имконини беради. Янги қўшма корхона, аҳолининг бандлигини ошириш баробарида, Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг янада ўсишига хизмат қилади”,- қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси жаноб Шавкат Умурзоқов.

“Фольксваген Груп Рус” бош директори Маркус Озегович: “Ўзбекистон автомобиль бозори жўшқин ривожланмоқда ва барча сегментларда катта ўсиш салоҳиятига эга. Ҳам концернимиз маҳсулоти, ҳам дилерлик марказларидаги юксак хизмат кўрсатиш даражаси ўзбек истеъмолчилари томонидан муносиб баҳоланишига аминмиз”.

Битим доирасида томонлар ҳамкорликни 2020 йилда Volkswagen Caddy моделини ишлаб чиқариш ва сотиш билан бошлашга келишиб олдилар, у иккита модификацияда таклиф этилади: 7 ўринли йўловчи универсали ва юк фургони. Ушбу модель ҳам тижорат, ҳам оилавий фойдаланишга мўлжалланган. Автомобиль қуввати 110 о.к. ва ҳажми 1,6 литрли тежамкор бензинли двигатель билан жиҳозланади. Шаҳар цикли режимида ёқилғи сарфи 100 км.га 9,3 л., трассада – 100 км.га 6,1 л.га тўғри келади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида келажакда Volkswagen Group концернининг кенг моделлар қаторидан бошқа намуналарни ҳам ишлаб чиқариш ва келтириш имконияти кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январь ойи охирларида Ўзбекистонда Volkswagen компанияси билан ҳамкорликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум бўлганди.
Volkswagen, Жиззах, тижорат автомобил




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 98
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 886
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 182
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 317
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 356
  • Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади. Бу қандай ишлайди? 07 мар, 11:35 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар