«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:15
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон дунёда коронавирус тарқалгани туфайли тахминан бир миллиард доллар йўқотиши мумкин

04 мар, 15:36 3 579 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон дунёда коронавирус тарқалгани туфайли тахминан бир миллиард доллар йўқотиши мумкин 2020 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти коронавирус тарқалганлиги туфайли Хитой ва бошқа мамлакатлар билан манфаатли савдо муносабатларида 960 миллион доллардан кўпроқ зарар кўриши мумкин, дейди иқтисод фанлари номзоди Сергей Воронин. Бу ҳақда «Review.uz» нашри берган маълумотга таяниб Дарё маълум қилди.

Экспертнинг фикрича, давлат бюджети бир нечта жиҳат бўйича зарар кўради. Импортга қўшилган солиқ тушумлари кутилган 2,9 фоизни ташкил қилмаслиги ва 1,5 фоизгача, давлат божлари 0,4 дан 0,2 фоизгача, акциз солиғи эса ЯИМга нисбатан ҳисоблаганда 0,1 дан 0,05 гача тушиб кетиши мумкин. 2019 йилда Республикадаги ЯИМ 58,3 миллиард доллар бўлганини инобатга олиб 2020 йилдаги зарар миқдори 960 миллион доллард (ЯИМнинг 1,65 фоизи) атрофида бўлиши тахмин қилинган.

Ўтган йили Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлган, ХХРнинг ташқи савдодаги улуши 18 фоизни ташкил қилган, товар алмашинуви эса 7,6 миллиард доллар миқдорида экани маълум қилинганди.

Ўзбекистон Хитойга энергия воситалари ва нефть, тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилади, машина ҳамда ускунлар, шунингдек, кимё саноатининг хом ашёсини эса импорт қилади. Шу сабабли COVID-19 коронавирусининг тарқалгани иқтисодиётнинг барча жабҳаларига салбий таъсир қилади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёни ҳам талофат кўриши мумкин. Ўзбекистондаги катта саноат корхоналарининг айримларининг хом ашё ва ускуналарнинг асосий етказиб берувчиси Хитой ҳисобланади.

Ўтган йили тадбиркорликда Хитой капитали иштирокида жами 531 та компания яратилган ва ХХР бизнесменлари бу рўйхатда етакчилик қилганди. 2020 йилда ушбу натижанинг такрорланиши катта сўроқ остида қолган. Туризм ҳам зарар кўради, сайёҳлар оқими камайиши кутилмоқда.

Солиқ тўловчи катта корхоналарга солиқлар бўйича прогнозларни қайта кўриб чиқиш, ушбу режаларни бажариш учун давлат томонидан уларга қандай ёрдам талаб этилишини кўрсатиш тавсия қилинади, дейилади хабарда.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.
Ўзбекистон иқтисодиёти, коронавирус, зарар кўриши




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 121
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар