«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:04
ЎЗO‘Z

Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради

04 мар, 12:20 3 716 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради Кеча, 3 март куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан вилоят ҳокимлиги Одоб ахлоқ комиссияси раиси Олий Мажлис сенати аъзоси А. Эркаев ва комиссия аъзолари Миришкор тумани ҳокимлиги фаоллар залида маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, «Nasafnews» ёзди.

Сўзга чиққанлар ўша вақтдаги икки томоннинг руҳий ҳолати, раисларнинг ўз вазифасига масъулиятсизлиги, ҳокимнинг ноўрин қўполлик қилганлиги тўғрисида турли мулоҳазалар билдиришган.

Туман ҳокимининг иштирокисиз ўтган муҳокама жараёни якунлангач комиссия раиси А. Эркаев залга туман ҳокими Б. Ражаповни таклиф этди. Б. Ражапов бўлиб ўтган ноқулай ҳолат ва қўполликлар учун маҳалла раисларидан узр сўраб, ўша пайтдаги оғир руҳий ҳолатига изоҳ берган.

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла раисларини сўккани ва ургани ҳақидаги аудио тарқалди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бу овоз ҳақиқатдан ҳам Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабовнинг овози эканлигини тасдиқлади.

Шунингдек, Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича текширувлар бошланганини маълум қилди.
Шундан сўнг, сўконғич ҳоким ҳолатни изоҳлаб, маҳалла раисларини урганини рад этди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган мазкур воқеага блогер Хушнуд Худойбердиев ҳам ўз муносабатини билдирди. Шунингдек, ҳаддидан ошган ҳоким депутат Расул Кушербаев томонидан ҳам кескин танқид қилинди.
Миришкор ҳокими, маҳалла раислари, узр сўради




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар