«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 17:03
ЎЗO‘Z

Кийиниш услубингиз буржингизни ошкор қилади

05 мар, 15:18 2 989 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кийиниш услубингиз буржингизни ошкор қилади Мунажжимларнинг фикрича, буржимиз нафақат феъл атворимизга, балки кийиниш услубимизга ҳам таъсир кўрсатади. Қандай кийинамиз, қанча пул сарф қиламиз – ҳаммаси олдиндан маълум.

1. Ҳамал
Мазкур бурж остида туғилганлар мода оламида етакчидирлар. Уларнинг феъл атворини Коко Шанелнинг «Урф бу ҳеч қачон эскирмайдиган буюмдир» шиори билан ифодаласа бўлади. Бу аёллар харид жараёнида чинакамига завқланишади. Улар одатда эксклюзив ва осон уйғунлашадиган кийимларни танлайдилар. Шунингдек қоматларига урғу бериб турувчи либослар, леггинс ва камарлар ҳам уларнинг жону дили. Ҳамал буржидаги эркаклар эса сифатли, оддий ва актуал кийимларни хуш кўрадилар.

2. Савр
Бузоқ буржида туғилган санамларда либослар билан одамлар эътиборини жалб қилиш қобилияти бор. Улар қоматларидаги камчиликларни осонлик билан яшира олишади. Қулай ва қиммат кийим танлаш баробарида ҳеч иккиланмасдан ёрқин рангдаги ажойиб бичимдаги кўйлакларга ҳам аҳамият беришади. Баъзида кўр-кўрона урф ортидан қувадилар-у, аммо ўз вақтида тўхташни ҳам биладилар.

3. Жавзо
Бу бурж остидаги хонимлар ҳар қандай ёшда ҳам, ёшларга хос услубда кийинадилар. Улар урфга енгил қарайдилар, янгиликларга ишқибоз бўлиб қолишдан сақланадилар. Энг катта кийимлар гардеробини айнан Жавзо аёлларда учратиш мумкин. Ҳайрон қолишнинг ҳожати йўқ, чунки улар тез-тез кийим алмаштираверадилар. Жавзо эркаклар эса бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий, ҳам тежамкор кийимларни танлайдилар.

4. Саратон
Саратонлар бачкана кўринишдан жуда қўрқадилар. Уларнинг шиори: хушбичимлик ва қулайликдир. Уларга турли услубдаги кийимлар, яъни спорт услубидаги жинси ва крассовкадан тортиб кашмир ва шойидан тикилган нозик бичимдаги кўйлакларгача ёқади. Бу бурж аёллари шойи матосидан тикилган кўйлаклар, кумуш ва тилло тақинчоқларни, айниқса, қадрлайдилар. Саратон эркаклар эса классик услубдаги костюм-шимларни танлайдилар. Ҳатто жинси шимни ҳам пиджак ёки кўйлак билан уйғунлаштирадилар.

5. Aсад
Мазкур буржда дунёга келган хонимлар чарм ва жундан тикилган ҳашаматли кийимларни харид қилишдан чарчамайдилар. Янги либосларни кўришганида ўзларини тўхтатишлари қийин. Классик услуб улар учун айни муддао. Aсад аёллари замонавий моданинг асл ишқибозлари бўлибгина қолмай, кенг кўйлакларни ҳам инкор қилмайдилар. Эркак асадлар эса расмий услубда кийинишга урғу берадилар.

6. Сунбула
Бу хонимлар гўзаллик ва қулайликни уйғунлаштиришни афзал кўрадилар. Улар ҳеч қачон қиммат ёрлиқлар билан ёки машхур брендга оид кийимлар хариди билан мақтанмайдилар. Либоснинг ҳар бир қисмига алоҳида аҳамият берган ҳолда сифатли, оддий ва аъло даражада бичилган кўйлакларни танлашади. Шунинг учун улардан доимо аёллик жозибаси уфуриб туради. Бу бурж остидаги эркаклар эса классик кийимларга тўхталадилар.

7. Мезон
Мезон аёллари худди тарозининг икки палласини тенг ушлаб тургандай ясанишни, чиройли кийимларни кийишни хуш кўрадилар, шу билан бирга моданинг қулига айланмай, ўзлари янгича услуб яратишга ҳаракат қилишади. Уларнинг кийиниш услубида ҳамма нарса энг кичик деталларгача ўйланган. Ўзларига мос кийим бичимини танлашда ғаройиб қобилиятларини ишга солишади.

8. Aқраб
Ушбу буржда туғилганлар ҳеч қачон жимжимадор ва ҳашаматли кўринмайдилар. Улар журналдаги ёки подиумдаги кўйлакни дўконларда сотилишини кутиб ўтирмайдилар, улар шу ондаёқ оёқларини қўлларига олиб, тажрибали тикувчи олдига боришади-ю, ёқтирган кўйлакларини тиктирадилар. Ва ҳаммадан олдин мавсумнинг энг урф бўлган кийимини кийиб кўз-кўз қиладилар.

9. Қавс
Қавс буржи аёллари ҳар куни ўзлари учун ҳар ҳил образ яратишга усталар. Бир-бирига мос келмайдиган кийимларни мослаштириш эса улар учун иш эмас. Масалан, шойи ва виллурни киши хаёлига келмаган тарзда уйғунлаштирадилар. Aгар бошқа бурж вакиллари бундай тажриба қилсалар, қўпол кўриниб қолиши мумкин. Aммо бу гап Қавс хонимларига тегишли эмас. Уларга этник ва миллий услубдаги либослар, ғаройиб тақинчоқлар жуда ярашади.

10. Жадий
Улар зийнатли, безакли кийимларни ёқтирадилар. Бу бурж остидаги аёллар бир пайтнинг ўзида классик шу билан биргаликда жозибали услубда кийина олишади. Улар тақинчоқ танлаётганларида нафақат унинг нархига балки асл буюмлигига ҳам аҳамият беришади.

11. Далв
Далв буржида туғилган санамлар нафисликка эътибор берадилар. Улар хаёлларидаги кўйлакни қидириб топиш учун дўкон айланишдан ҳеч ҳам толмайдилар. Кўпинча ҳар кунлик кундалик услубга диққат қаратишади. Хавотир олманг, бундай бўлишига қарамай, байрам оқшомида у энг биринчи ўринда ҳамманинг назарига тушади. Aёл эмас, орзу у!

12. Ҳут
Бундай аёллар жуда ёрқин кўринадилар. Улар ўзгалар эътиборини ҳеч қандай уринишсиз ўзларига қарата оладилар. Улар доимо табиий кўринишади. Йиллар давомида синалган брендларни, сифатли матоларни хуш кўрадилар.

Манба: «Сўғдиёна» газетаси



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Нилуфар Усмонова онасининг концертида бэк-вокалда куйлади 13 мар, 22:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нурмат Отабеков: «Клиник белгилар 95-97 фоиз ҳолатда 10-12 кундан кейин пайдо бўляпти» 05 апр, 16:56 0
  • Карантин вақтида меҳнатга ва меҳнат таътилига қандай ҳақ тўланади? 05 апр, 16:36 1
  • «Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида 05 апр, 16:15 2
  • Минглаб фуқаролар учун карантин муддати тугамагунча беморлар камайишини кутиб бўлмайди – Отабеков 05 апр, 15:50 97
  • Шри-Ланкада коронавирус туфайли 3 мингга яқин маҳбус озод этилди 05 апр, 15:30 117
  • Ўрта Осиёда биринчи марта Ўзбекистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқарилади 05 апр, 15:10 190
  • Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати куни 05 апр, 14:53 196
  • Трамп: “Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз” 05 апр, 14:34 951
  • «Прописка»дан ҳалос бўлиш бизга нима беради? 05 апр, 14:14 311
  • Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем 05 апр, 13:53 255
  • Иқлим коронавируснинг тарқалишига қандай таъсир кўрсатади? 05 апр, 13:31 1 213
  • Меҳнат вазирлиги уй бекалиги касбига ишга таклиф қилмоқда 05 апр, 13:10 922
  • Бўлимлар