Фото: Murad Sezer / Reuters Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти Идлиб провинциясида Сурия президенти Башар Асад армияси самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Orient телеканали ўзининг Twitter-аккаунтида маълум қилди.
SANA агентлигининг маълумот беришича, ҳукумат кучларига қарашли самолёти Идлибдаги террорчиларга қарши амалиётда иштирок этаётган вақтда Туркия қирувчи самолёти томонидан уриб туширилган.