«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 00:45
ЎЗO‘Z

«Бу хабарлар мутлақо ёлғон» — Вазирлик коронавирус Ўзбекистонга кириб келгани ҳақидаги хабарларни рад этди

03 мар, 14:13 4 205 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бу хабарлар мутлақо ёлғон» — Вазирлик коронавирус Ўзбекистонга кириб келгани ҳақидаги хабарларни рад этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар йўқлигини, бу борада тарқалган хабарлар асоссизлигини маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан, COVID-19 коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларидаги мавжуд 53та санитария-карантин пунктларида қатъий назорат ўрнатилган. Ушбу пунктлар замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши назорат тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда маҳаллий мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳам ҳамкорикда тизимли фаолият олиб борилмоқда.

Афсуски, юқоридаги каби ёлғон хабарлар аҳолининг саросимага тушишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятдан хавотирга тушмасликларини, агар ушбу ҳолат билан боғлиқ саволлар бўлса, вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўрайди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 29
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 206
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 79
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 1
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 137
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 17
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 449
  • Бўлимлар