«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:55
ЎЗO‘Z

Путин: Биз ҳеч ким билан уруш қилмоқчи эмасмиз. Биз билан урушиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаслигини истаймиз

02 мар, 20:18 3 912 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин: Биз ҳеч ким билан уруш қилмоқчи эмасмиз. Биз билан урушиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаслигини истаймиз Фото: AP
Владимир Путин ТАССга берган интервьюсида замонавий қуролланиш, дунёдаги стратегик мувозанат ва қуролланиш харажатлари ҳақида сўз юритди.
Биз ҳеч ким билан уруш қилмоқчи эмасмиз. Ҳеч ким биз билан уруш қилишни ўйламаслиги учун шароит яратмоқчимиз. Бу нарса ҳеч кимнинг хаёлига келмаслиги учун. Биз фақат шуни қиляпмиз. Бугунги кунда харажатлар бўйича еттинчи ўриндамиз.

Демак, сарф-харажатлар бўйича биринчи ўринда АҚШ, иккинчи ўринда Хитой, учинчи ўринда қандай ғалати бўлмасин, Саудия Арабистони, кейин Буюк Британия, кейин Франция, Япония, улар бизни ортда қолдиришди, кейин эса биз, еттинчи ўриндамиз. Бундан ташқари, бизнинг харажатларимиз йилдан-йилга камаймоқда. Бошқа мамлакатларнинг харажатлари эса ўсиб бормоқда. Биз ҳеч ким билан уруш қилмоқчи эмасмиз, лекин бирон кимсанинг хаёлига биз билан урушиш хаёлига келмаслиги учун мудофаа соҳасида шундай вазият яратмоқдамиз
”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, Россия стратегик қуроллар бўйича рақобатчиларига етиб олган. кетган.

Биз стратегик қурол бўйича доимо рақобатчиларимизга етиб олганмиз. Атом бомбасини дастлаб америкаликлар яратишди, биз етиб олдик. Стратегик авиация кўринишидаги транспорт воситалари - америкаликлар, биз етиб олдик. Ракеталарни дастлаб улар ясашди, биз етиб олдик. Дунёда мавжуд бўлмаган ҳужум қилувчи тизимларни биринчи бўлиб биз яратдик. Энди улар бизга етиб олмоқда. Бу умуман ноёб вазият, бунақаси илгари бўлмаган.

Биринчи навбатда, гипертовушли, жумладан, қитъалараро масофадаги зарба бериш мажмуаларини назарда тутаман. 2000 йилда бизнинг армиямизда бир миллион уч юз мингдан ортиқроқ киши бўлган, ҳозир бир миллиондан сал ортиқ. Фақат техникаларимизнинг замонавийлигини йилига бир фоиздан оширдик, замонавий техникамиз атиги 6 фоиз эди. Биласизми, ҳозир қанча? Деярли 70 фоиз
”, деди Россия президенти.

Путиннинг фикрича, қурол фақат бир томонда бўлганидагина ундан ўқ узилади.

Хавфсизлик, сиёсат соҳасида бир қоида мавжуд. Қурол фақат бир томонда бўлганидагина ундан ўқ узилади. Қўшни томонда ҳам қурол бўлса, нариги томон қуролидан фойдаланишга жазм қилмайди. Бу стратегик барқарорлик ва кучлар мувозанати деб аталади. Мана шу стратегик мувозанат туфайли дунё Иккинчи жаҳон урушидан кейин йирик ҳарбий низолардан қутулиб қолди. Айнан стратегик барқарорлик ва стратегик мувозанат эвазига.

Айтганча, ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш орқали америкаликлар бу стратегик барқарорлик ва стратегик мувозанатни бузишни хоҳлашди. Улар ўз устиларига ракетага қарши соябон тутиб олишса, бошқа томон улар ядро қуролини қўллаганида жавоб қайтара олмайди деб ўйлашди. Аммо замонавий, жумладан, ҳар қандай ракетадан мудофаа қилиш тизимини осонгина бузиб ўтадиган мажмуалар яратиш билан биз стратегик барқарорлик ва стратегик мувозанатни сақлаб турибмиз. Бу нафақат биз, балки халқаро хавфсизлик учун жуда муҳимдир
”, деди у.
Путин, қуролланиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 93
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар