«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:39
ЎЗO‘Z

Самарқанд ва Тошкентда «Реал» мактабини очиш бўйича келишув имзоланди

02 мар, 16:00 2 867 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд ва Тошкентда «Реал» мактабини очиш бўйича келишув имзоланди Фото: realmadrid.com
2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда «Реал Мадрид» фондининг ижтимоий спорт мактаблари очилади, дея хабар бермоқда «Реал» клуб расмий сайти.
27 февраль куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтган тадбирда «Real Madrid Foundation» фонди ижрочи-директори Энрике Санчес, клуб фахрий элчиси Сантьяго Солари, Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги мухтор элчиси Жаҳонгир Ғаниев ва «El Golazo» лойиҳаси раҳбарлари Зокиржон Холиқов ва Жаҳонгир Усмонов иштирок этиб, бу ҳақда расмий келишув имзоланган.

Манбада келтирилишича, ушбу лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва «El Golazo» томонидан ишлаб чиқилиб, Дубай амири саналмиш шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумнинг ижтимоий-спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш фонди томонидан молиялаштирилади.

Дастлабки футбол мактаби Самарқанд шаҳри Мотрид қўрғонида жойлашган 59-мактаб ўрнида иш бошласа, яна бири Тошкентдаги 281-мактабда амалга оширилади. Лойиҳага кўра, «Реал Мадрид» фонди мактаблари испан клубининг методикаси билан амалга оширилади, спорт инвентарлари ва бошқа анжомлар эса Ал-Мактум фонди томонидан берилади. Футбол мактабларида 300га яқин ўсмирлар таҳсил олади.

«Ушбу келишув Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди. Ишонаманки, бундай ҳамкорлик алоқаларимизни янада мустаҳкамлаб, ривожланишига катта туртки бўлади», - дейди мамлакатимизнинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев.

Ўз ўрнида «El Golazo» раҳбари Зокиржон Холиқов ҳамкорликнинг муҳимлигини қайд этиб ўтди: «Спорт – болаларни рағбатлантириш ва уларга қадриятларни ўргатиш учун энг яхши таълим воситаси эканлигига ишонамиз» - деди у.

«Реал» собиқ бош мураббийи, клуб фахрий элчиси Сантьяго Солари ҳам «Реал» бу ҳамкорликдан мамнун эканлигини қайд этиб ўтди: «Болалар спорт мактабида ҳақиқий спорт таълимини ўзлаштиришлари мумкин. «Реал Мадрид» методикаси билан таҳсил бериладиган мактабларда ўсмирлар шахс сифатида ҳам шаклланишади» - дея фикр билдирди мадридликлар собиқ футболчиси.

Ўзбекистондаги ушбу лойиҳалар «Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумнинг ижтимоий спорт мактабларини ривожлантириш бўйича глобал ташаббуслари» доирасида амалга оширилади, дея ёзилади Мадриднинг «Реал» клуби расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумга тегишли «Al Maktoum» фонди Самарқандда футболни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Реал Мадрид, мактаб




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар