«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:06
ЎЗO‘Z

Саратон касаллигига чувалчанглар ташхис қўяди: аниқлик — 86,8 фоиз

02 мар, 14:39 7 787 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саратон касаллигига чувалчанглар ташхис қўяди: аниқлик — 86,8 фоиз Фото: «YouTube»
Япон олимлари онкологик хасталикларнинг 15 турини нулдан бошлаб аниқлашнинг янги турини топишди.

«Hirotsu Bio Science Inc» компанияси бош директори Хироцу Такааки олимлар қандай қилиб нематода чувалчангларини саратонга қарши курашга жалб қилишгани ҳақида сўзларкан, нематодалардан фойдаланиш саратонни аниқлашда тезкор ва арзон, шунинг баробарида, айниқса, ошқозон ости бези саратони каби аниқлаш қийин турларини тезроқ топишда истиқболли усул бўлишини таъкидлаган.

«Ушбу усулга нематодалар (узунлиги 1 миллиметр атрофидаги думалоқ чувалчанглар)нинг кимёвий қўзғовчиларга нисбатан ҳаракатланиш реакцияси асос қилиб олинди — бу чувалчанглар ўзларига ёққан ҳид томон ҳаракатланади ва аксинча, ўзларига ёқмаган ҳиддан узоқлашади. Айтиш керакки, бу илгари онкологияда мавжуд бўлмаган мутлақо янги усулдир. Чувалчанглар бемордан олинган сийдикка яқинлашадими ёки аксинча, биз шунга қараб саратонни аниқлаймиз», — деди Хироцу Такааки.

Тадқиқотлар кўрсатишича, нематодаларга соғлом одамнинг эмас, балки саратон хасталиги бор одамнинг сийдиги «ёқаркан».

Бу усул билан 15 турдаги ўсма касалликни аниқлаш мумкин дейилмоқда. Булар: ошқозон, йўғон ичак, ўпка, кўкрак, бачадон, ошқозон ости бези, жигар, простата, қизилўнгач, тухумдонлар, ўт йўллари ва ўт пуфаги, сийдик пуфаги, буйрак, оғиз бўшлиғи ва томоқ йўллари саратони кабилар.

2019 йилнинг сентябрь ойида олинган маълумотларга кўра, нематодалар ёрдамида саратон хасталикларига 86,8 фоиз аниқликда ташхис қўйилмоқда. Эътиборли жиҳати, касалликнинг энг эрта босқичида ҳам ташхис аниқлиги 85 фоизни ташкил этган.
Саратон, чувалчанг, ташхис




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 77
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 109
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 224
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 313
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар