«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:31
ЎЗO‘Z

Ҳукумат электр ҳисоблагичларга алоқадор қарор қабул қилди

02 мар, 14:04 4 056 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳукумат электр ҳисоблагичларга алоқадор қарор қабул қилди Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
- электр энергиясининг барча истеъмолчиларига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;

- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш бўйича барча харажатлар мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Белгилаб қўйилишича:
электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади;

электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини истеъмолчиларни мурожаатига кўра Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш дирекцияси” масъулияти чекланган жамиятини “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг филиалига айлантириш, штат жадвалини кўпайтириш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ электр таъминоти тизимига уланиш тартиботларни соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагилар назарда тутилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишни тезлаштиради:

- улаш босқичларини оптималлаштириш ва қурилиш муддатларини камида йигирма беш кунга қисқартириш;
- тадбиркорлик субъектларининг қуввати 140кВт (!60кВА)гача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш бўйича табақаланган муддатларни белгилаш;
- қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг электр қурилмаларини “тайёр ҳолда” улаш бўйича шартномаларнинг намунавий шаклларини тасдиқлаш;
- ўз вақтида қурилиш-монтаж ишларини бажармаган ташкилотларнинг мажбурият ва жавобгарлигини белгилаш.

Энергетика вазирлиги:
Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар электр таъминоти ташкилотларида янги биллинг тизимини ҳамда ресурсларни бошқариш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими (ERP)НИ жорий этиш бўйича танловни белгиланган тартибда ўтказишга доир чораларни кўради ва якунланишини таъминлайди;

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Адлия вазирлиги билан биргаликда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва электротехника маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларни истеъмолчилар томонидан танлаш имкониятини берадиган ҳамда нархларни рақобат асосида шакллантирадиган онлайн платформа 2020 йил 1 октябрга кадар ишга туширилишини таъминлайди.

Паст кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини таннархини пасайтириш мақсадида Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг:

Президентнинг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида” 2016 йил 23 ноябрдаги ПК-2661-сон қарори доирасида Обод қишлоқ, Обод маҳалла, қишлоқ жойларда арзон уй жойлар, шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурлари, Ҳукумат топшириқлари, президентнинг ҳудудларга амалга оширилган ташрифлари доирасидаги топшириқлар, фуқаролар мурожаатлари асосида паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини реконструкция қилиш, янгиларини қуриш ишлари бажарилишини назарда тутган манзилли дастур шакллантирилиб, амалга ошириш;

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотлар буюртмасига асосан “Энерго-РЭС” МЧЖ томонидан электр техника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек, бутловчи буюмлар ва материалларни ҳамда импорт товарларини (ишлар, хизматлар)ни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;

иқтисодий самарадорликни баҳолаган ҳолда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари таркибида 2020 йилда темир-бетон таянчлари, металл ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари ва қурилиш бўлинмаларини ташкил этиш;

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотларга 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш бўйича таклифлари маъқулланди.

Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти билан биргаликда паст кучланишли тармоқларни янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишларни қабул қилиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:

- 35-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларини 2021-2025 йилларда янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурини;
- 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини 2022-2025 йилларда янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурини молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Энергетика вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятларининг “Қўшкўпир электротехника заводи” МЧЖ устав капиталидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга тегишли 20,937 фоиз ҳамда “Хоразм ҲЭТК” АЖга тегишли 79,063 фоиз улушларни “Энерго-РЭС” МЧЖга баланс (қолдиқ) қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар