«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:06
ЎЗO‘Z

Самарқандда шаҳар кўчасини яланғоч кезган йигитларга қандай жазо берилади? (видео)

02 мар, 08:30 8 086 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда шаҳар кўчасини яланғоч кезган йигитларга қандай жазо берилади? (видео) Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд шаҳрининг Сартепа массивида кечаси қип яланғоч юрган икки йигит тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати воқеа тафсилотларини келтириб ўтди.

Маълум бўлишича, 29 февраль куни соат тахминан 23:00лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Туркистон ва Амир Темур кўчалари кесишмасида яланғоч ҳолда кўчада юрган шахслар ҳақида ички ишлар органларига маълумот келиб тушади.

Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу шахслар ушланиб, навбатчилик қисмига олиб келинган ва уларнинг шахсига аниқлик киритишган.

Шаҳар кўчасида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан юриб, майда безорилик содир этган шахслар — Жомбой туманида туғилган 44 ёшли Ж.Н ва 28 ёшли Ў.Т. экани аниқланган.
Шунингдек, шу туманда истиқомат қилувчи 41 ёшли Х.Д. уларни ўз автомашинасига миндирган.

Улар билан ўтказилган суҳбат давомида Ж.Н. шу куни ҳамқишлоғи Ў.Т. билан меъёридан ортиқ спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва кўчада нима иш қилганлигини ўзлари ҳам англамаганини айтган. Шунингдек, улар гаров ўйнаб бу ишни қилганини рад этишган.

Уларни машинасига миндирган ҳайдовчи Х.Д.нинг айтишича, ҳамқишлоқлари Ж.Н. ва Ў.Т. соат 23:00 атрофида унга қўнғироқ қилиб, Самарқанд шаҳридан олиб кетишини сўраган.

«Уларни олиб кетиш учун Жомбойдан Самарқандга келганимда, улар кучли даражада маст эди. Машинамга миндирмоқчи бўлганимда улар кийимларини ечиб, «бу светафордан кейинги светофоргача яланғоч ҳолатда борамиз», дейишди. Мен уларни бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилдим, аммо улар гапимга қулоқ солишмади. Иккисига кучим етмади. Улар «кейинги светофорни олдида олиб кетасан», дейишди.

Светофорга келганимда иккаласи машинамга минишди. Шу вақт бошқа ҳайдовчилар келиб, бизни тўхтатишди», – деган гувоҳнинг сўзларини келтирмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳуқуқбузарлар БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиниши ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин. ИИБ ҳолат юзасидан суд қарори ҳақида қўшимча хабар берилишини маълум қилди.
Самарқанд, яланғоч




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 49
  • Шавкат Мирзиёев АҚШлик юқори мартабали амалдорларни қабул қилди 27 мар, 23:36 65
  • Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов Термизга келди 27 мар, 16:06 220
  • Энди мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади 27 мар, 15:45 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар