«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:16
ЎЗO‘Z

Жо Байден катта устунликка эришди. У Трампга рақиб бўладими?

01 мар, 17:40 2 544 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жо Байден катта устунликка эришди. У Трампга рақиб бўладими? Фото: GETTY IMAGES
Америка нашрлари Байден ғалабаси ҳақида сайловолди участкалари ёпилишидан олдинроқ ёза бошлади. Сайловчилар орасида ўтказилган сўровлар натижаларига асосланган ҳолда бир неча телеканал ва ахборот агентликлари АҚШнинг собиқ вице-президенти овозларнинг 50 фоиздан ортиқ қисмини қўлга киритгани тўғрисида хабар берди. Жанубий штатлар орасида ўтказилган илк праймеризда финишга иккинчи бўлиб сенатор Берни Сандерс етиб келган, жанубдаги афроамерикаликлар ва испан тиллилар уни қўллашмоқда.

Қайд этиш керакки, сайловолди кампанияси бошланган вақтда, 2019 йил давомида 77 ёшли Жо Байден демократлар орасидаги яққол фаворит сифатида кўрилаётганди. Ижтимоий сўровлар айнан у 2020 йил ноябридаги сайловда Трампннг рақиби бўлиши ҳақида хулоса бераётганди. Лекин илк праймеризларда - Айова, Нью-Ҳэмпшир ва Невадада - Байден ютқазди ва демократлар ўртасида биринчи ўринни мустақил номзод, социалистик қарашларга эга бўлган Берни Сандерс эгаллади.

Жанубий Каролинадаги сайлов натижалари Нью-Йорк собиқ мэри, миллиардер Майкл Блумберг учун ёқимсиз сюрприз бўлди. 2019 йил ноябрида Демократик партиядан президентликка номзодини қўйган миллиардер сайловолди кампаниясига фақат ўз маблағларини сарфлашини маълум қилганди. Америка нашрлари ҳисоб-китобларига кўра, у ўтган тўрт ой вақт мобайнида ўз кампанияси рекламаси учун 500 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Ғалабасини тантана қилаётган Жо Байден ўз тарафдорлари билан учрашувда унинг сайловолди кампаниясига янги старт берилгани ҳақида гапирди.
«Атиги бир неча кун муқаддам матбуот ва сиёсатшунослар менинг кампаниям якунлангани ҳақида айтаётганди. Ҳозир эса сизлар туфайли, Демократик партияни қўллаётганлар туфайли биз ғалаба қилдик, йирик ғалабага эришдик. Биз яна ҳаётга қайтдик!», деган у.

Демократик партиянинг бошқа номзодлари - Индиана штатидаги Саут-Бенд шаҳрининг собиқ мэри Пит Буттижич, сенаторлар Элизабет Уоррен ва Эми Клобушар пойга фаворитларидан сал орқароқда боришмоқда. Бу қадар тенглик кузатилишига штат демографияси сабаб бўлмоқда, бу ҳудудда афроамерикаликлар кўпчиликни ташкил қилади. Жо Байден АҚШ тарихидаги илк афроамерикалик президент даврида вице-президент бўлган номзод бошқалардан кўра афзалроқ эканини таъкидламоқда.

Шу билан биргаликда, Жанубий Каролина штатидаги рекламаси учун телелойиҳаларга 22 миллион доллар сарфлаган миллиардер Том Стейер пойгани тарк этишини маълум қилди. У бу штатда 11,3 фоиз овоз олган ҳолда учинчи бўлганди.

GETTY IMAGES
Яна бир миллиардер, аввалги праймеризларда иштирок этмаган номзод - Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг биринчи уринишида етакчилар қаторига кира олмади. Унинг сайловолди штаби вакили Кэвин Шикининг хабар беришича, бизнесмен пойгадан номзодини қайтариб олмоқчи эмас ва кейинги праймеризларда иштирок этмоқчи.

Келаётган сешанбада АҚШнинг бирайўла 14 штатида бирламчи сайловлар ўтказилади. «Суперсешанба» якунларига кўра, Демократик партиядаги сайловолди пойгасидаги янги етакчи аниқланиши мумкин.

Жанубий Каролина Жо Байден мудофаасидаги сўнгги қуролга айланди - бу ерда яхши натижага эришиш учун у катта вақт ва ресурсларини сарфлади. Бир неча ҳафта муқаддам барча сўровларга кўра унинг рейтинги қулаган, кўпчилик унинг сайловолди кампанияси якунланишини башорат қила бошлаганди.

Аммо Байден сўнгги ҳафтада зўр берди ва Жанубий Каролинада сайловолди пойгасидаги биринчи ғалабасига эришди.
Байден ўз муваффақияти учун миннатдор бўлиши керак бўлган кишилардан бири - конгрессмен Жеймс Клайберндир, қора танлилар кўпчиликни ташкил этадиган штатда нуфузга эга бўлган бу шахс собиқ вице-президентни қўллади.

Экзит-поллар Клайберннинг қўллови жуда муҳим бўлганини, у штатдаги сайловчиларнинг ярми Байденни қўллашини таъминлаганини кўрсатмоқда.
Агар у бошқа жанубий штатларда ҳам афроамерикаликлар қўлловига эриша олса, Берни Сандерсга жиддий рақобат кўрсата олади.

Байден «суперсешанба»да қаттиқ ҳаракат қилмасдан ҳам муваффақиятга эришиши мумкин. У ўзини реклама қилишга энди киришган ва бу тезда ғалаба келтирди. У айни вақтда Шимолий Каролинага йўл олди, у бир ҳафтадан буён Жанубий Каролинадан ташқарига чиқмаганди.
Жо Байден, сайловолди кампанияси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 290
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар