«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

Андрей Шипилов АГМК билан дурангдан сўнг: Майдонга керагидан кўп қум тўкилганини кўрдик

01 мар, 15:43 2 377 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Шипилов АГМК билан дурангдан сўнг: Майдонга керагидан кўп қум тўкилганини кўрдик Кеча Суперлига 1-туридан ўрин олган АГМК - "Металлург" учрашуви ўтказилди. Беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин қизиқарли ва кескин ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эди. Рақиб таркиби жуда кучли, биз ҳам яхши ўйнашга уриндик. Менимча, натижа адолатли.

"Металлург" сафида Александр Лобанов яхши ҳаракат қилди. Бундан ташқари қанот вакиллари Тошқўзиев ва Тошпўлатов катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Иккинчи таймда бутун жамоам яхши ўйнади. Убайдуллаевда 2-3 та қулай имконият бўлди. Иккинчи бўлимда бизда кўпроқ қулай имкониятлар бўлди.

Майдонга керагидан кўп қум тўкилганини кўрдик. Айнан шу боис Акбар Исматуллаев жароҳат олди. Иккала жамоа ҳам тўлиқ куч билан ўйнай олмади, имкониятлари даражасини намойиш эта олишмади.

Музаффар Музаффаровда оилавий муаммолар пайдо бўлганлиги боис у билан самимий хайрлашдик. Зоҳид Абдуллаев нега жамоага қайтарилди? У билан хайрлашишимиз ўзи қийин бўлганди. Узоқ суҳбатлашгандик. Клуб раҳбариятининг ёрдами билан Абдуллаевни барибир жамоага қайтардик. Унинг ҳали ёрдами тегади.

Клубда уч йилдан буён ишлаб келаяпман, Тошпўлатовни икки йил муқаддам жамоамизга олиб келиш ҳаракатини қилганмиз. Аммо фақат бу йил мақсадимизга эришдик. Тошқўзиев 1998 йилда туғилган ёш футболчи, унга имконият бериш керак эди. Бундан ташқари жамоада Сатторов, Шипилов сингари тўрт-беш нафар ёшларга ҳам ишонч билдираяпмиз, уларга секин аста кўпроқ имконият бериб борамиз. Янги футболчиларнинг эса жамоага қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади, - деди Андрей Шипилов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 416
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар