«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 1 мартдан айрим танга ва пуллар муомаладан чиқарилади

29 фев, 22:43 5 255 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 1 мартдан айрим танга ва пуллар муомаладан чиқарилади Ўзбекистонда эски намунадаги 25 сўм ва ундан кичик бўлган танга ва банкнотлар 1 мартдан бошлаб муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълумот берган.

Ушбу ўзгариш 2019 йил 18 сентябрда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматидаги эски намунадаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган эски намунадаги тангалар ва банкнотлар 1 мартдан бошлаб фақат Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан муомаладаги танга ва банкнотларга алмаштириб берилиши мумкин.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.
Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳолининг талабига асосан:
- банк пластик картаси ҳисобварақларига кирим қилиниш орқали (тўлиқ қийматда);
- муомаладаги танга ва банкнотларга айирбошлаб бериш орқали;
- мижозларнинг тегишли ҳисобварақларига, фуқароларнинг аризасига асосан омонатга кирим қилиш орқали;
- коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар учун қабул қилиш орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб Марказий банкнинг эски намунадаги (2001—2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотган ва муомаладан чиқарилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 59
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 115
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар