«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:15
ЎЗO‘Z

Фаластинни қўллаб-қувватловчи яҳудий АҚШга президент бўла оладими?

29 фев, 00:03 4 166 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фаластинни қўллаб-қувватловчи яҳудий АҚШга президент бўла оладими? АҚШ мусулмонлари, яҳудий бўлишига қарамай Фаластинни қўллаб-қувватлаганлиги ва мусулмон ташкилотлари билан бирга ишлаши туфайли Вермонт штатидан бўлган сенатор, Демократик партиядан президентликка номзод Бернард Сандерсни астойдил қўллаб-қувватламоқда.

Мусулмон демократларининг Америка-Ислом алоқалари бўйича кенгаши (CAIR) томонидан сайловолди пойгаси бошланишидан бироз олдин ўтказилган сўров натижаларига кўра, Сандерс аллақачон демократларнинг ўша пайтдаги энг машҳур номзоди эди: уни 39 фоиз респондент қўллаб-қувватлаган, партиядаги асосий рақиби эса, АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден атиги 27 фоиз овоз олган. Шу тариқа Сандерснинг машҳурлиги ўсиб борди.

Newsweek фикрича, бунга Сандерснинг америкалик мусулмонлар билан алоқаларни ўрнатиш ва уларни сайлов жараёнига жалб қилиш борасидаги изчил ишлари ёрдам берган. Вермонтлик сенаторнинг ташаббуси билан АҚШдаги сайлов пойгалари тарихида биринчи марта масжидларда кокус (ташаббускорлар йиғини) ташкил этилди. Натижада Айова штатидаги Де-Мойне шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишлардан бирида у 120 овоздан 115 овоз олишга эришди.

Худди шундай ҳолат бошқа масжидларда ўтказилган кокусларда ҳам кузатилган. Бундан ташқари, бир неча кун ўтгач, Сандерс билан ўтказилган конференцияда баъзилар сиёсатчига мурожаат қилиб, уни араб тилида "Берни амаки" деб аташган, бу эса мусулмонларнинг унга яхши муносабатда эканлигидан далолат беради.

Сандерснинг АҚШ мусулмон фуқаролари орасида машҳурлигининг кескин ошишига сабаб бўлган омил – унинг Фаластин-Исроил можароси ҳақидаги баёнотлари эди. Келиб чиқиши яҳудий бўлишига қарамай, Сандерс ўз чиқишларида бир неча бор фаластинликларни қўллаб-қувватлаган.

25 февраль куни Жанубий Каролинанинг Чарлестон шаҳрида бўлиб ўтган мунозарада Вермонт сенатори Исроил мустақиллиги тарафдори бўлса-да, аммо "Фаластин халқининг азоб-уқубатларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди" деб айтди. Бундан ташқари, у ўз нутқида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни фаластинларга нисбатан сиёсати туфайли "реакцион ирқчи" деб атаган.

Берни Сандерс 1941 йилда Нью-Йоркда, Бруклинда туғилган. Унинг отаси Эли Сандерс, 1921 йилда АҚШга қочган полшалик яҳудий ва онаси Дороти Глассберг Россия империясидаги яҳудийлар оиласидан чиққан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар