«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ашурматов: ”Райевацни жамоага қайтармоқчимиз”

28 фев, 20:50 2 677 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ашурматов: ”Райевацни жамоага қайтармоқчимиз” Суперлига 1-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Бахтиёр Ашурматов ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Қувондиқ Рўзиев иштирок этишди.

Бахтиёр Ашурматов: - Ўйин ўғрисида айтишим мумкинки, бугун очилиш учрашуви бўлгани туфайли ўйин шиддатли кечди. Йирик ғалаба бир қарашда осондек туюлиши мумкин. Лекин бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Айниқса, 1:0 ҳисобда олдинда бораётганимизда рақибларимиз босимни оширишди. Жуда ҳис-ҳаяжонга бой дақиқалар кўп бўлди. Лекин мухлисларимизнинг ҳайқириқлари ва қўллаб қувватлашлари туфайли футболчиларимиз яна олдинга интилишди.

Иккинчи голни киритиб олганимиздан кейин ҳам футболчиларим ўйин шиддатини туширишмади, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. "Бухоро" жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатишини олдиндан билгандик. Ҳисоб 2:0 бўлгач рақибларимиз ҳимоя чизиғида бўш зоналар кўпайди. Бугунги ғалабамиздаги асосий факторлардан бири бу стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимиз бўлди. Стадионда яратилган ажойиб атмосфера учун мухлисларимизга жамоамиз номидан катта раҳмат айтаман.

Бугун ҳужумчиларимиз ўйинидан тўла қониқдим. Гарчи улар бугун гол ура олишмаган бўлишса-да, доим рақиб ҳимоячиларини босим остида ушлаб туришди. Зоҳид Абдуллаев борасида шуни айтишим мумкинки, биз Музаффар Музаффаровни сафимизга қўшиб олиш борасида Зоҳид Абдуллаевни “Металлург”га беришга келишдик. Бу ҳужумчи билан дўстона хайрлашдик. Ҳужум чизиғимизни кучайтириш учун қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Филип Райевацни қайтармоқчимиз. Шу кунларда ушбу легионер футболчи сафимизга келиб қўшилади.

Қувондиқ Рўзиев: - Барчани бугунги футбол байрами билан табриклайман. Бугун мухлисларимиз ҳам бизга катта куч беришди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга далда бўлди. Бугун стандартлар ўйин тақдирини ҳал этиши борасида мураббийларимиз айтишганди. Шунинг учун стандартларга алоҳида эътибор бердик. Якка куашларда ҳам рақибларимизга имкон бермадик. Биринчи ўйинда рақибнинг кучини билиш қийин. Ғалабамизнинг асосий сабаби, бугунги ўйинда мураббийларимизнинг 90 фоиз кўрсатмаларини тўлиқ амалга ошира олдик.

Манба: kokand1912.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 620
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар