«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:04
ЎЗO‘Z

Одноклассники мусиқий релизларни янада кўпроқ эшитишлари учун анимацияланган муқоваларни ишга туширди

28 фев, 18:40 2 967 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одноклассники мусиқий релизларни янада кўпроқ эшитишлари учун анимацияланган муқоваларни ишга туширди Одноклассники ижтимоий тармоғи мусиқа витринасида веб-версияда анимацияланган муқоваларни ишга туширди. Интерфаол механика артистларга уларнинг ҳам алоҳида трекларини, ҳам альбомларини янада кўпроқ фойдаланувчилар эшитишлари ва клик босишларига ёрдам беради. Анимацияланган баннер жонсиз муқовага қараганда икки марта кўпроқ фойдаланувчилар кликини тўплайди.

Анимацияланган муқовалар — артистларнинг мусиқий релизларини тақдим этишнинг янги формати. Баннер артистнинг ҳам алоҳида треки, ҳам тўплами, альбоми ёки саҳифасига олиб кириши мумкин. ОК артистларнинг релизларини тақдим этиш ва тарқатиш учун мусиқий витринасида анимацияланган муқоваларни қилишни режалаштирган. Бундан ташқари мусиқачилар ва лейблар ОК га ўзларининг қисқа видеоларини уларни баннерлар сифатида мусиқа витринасида жойлаштириш учун таклиф қилишлари мумкин. ОК видеолардан анимацияланган баннер тайёрлашлари учун уларнинг сифати жуда юқори бўлиши керак.

Мусиқа витринасидаги янги формат фойдаланувчиларнинг эътиборини тортади. Тестлаш шуни кўрсатдики, тингловчилар жонсиз, қотиб турадиган муқоваларга қараганда интерфаол муқоваларга жон деб клик босадилар. Фойдаланувчиларнинг ғашига тегмаслик учун ОК мусиқа витринасида анимацияланган муқоваларнинг чекланган сонини жойлаштиришни режалаштирган.

Биринчилардан бўлиб анимацияланган муқавани Zivert синаб кўрди. 14 февралда қўшиқчининг «ЯТЛ» деб номланган янги треки чиқди: ОК композицияни мусиқа витринасига жойлаштирди ва у учун анимацияланган баннер қилди, баннерда Zivert фойдаланувчиларга ҳаво орқали ўпич юбормоқда.

Одноклассники ўз мусиқий сервисини фаол ривожлантирмоқда. 2019 йилда “Мусиқа”ни барча платформаларда: десктоп ва мобиль версиялар, шунингдек OK нинг iOS ва Android иловаларида янгилади. Янги сервис персональ тавсиялар, дўстларининг яхши кўрадиган мусиқаларини бирлаштириш, шунингдек янги дизайн ва навигацияларнинг яхшиланган технологияларига эга бўлди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар тавсиялар алгоритми ёрдамида битта кликда стили ҳамда янграши бўйича ўхшаш мусиқани топа оладилар. Энди қўшиқни ўз плейлистига қўшиб қўйганидан кейин фойдаланувчилар дастлабки қўшилган қўшиқ билан мос тушиш даражасини ҳисобга олиб танланган ўхшаш композицияларга тавсияларни кўрадилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 46
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 479
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар