«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:14
ЎЗO‘Z

Ҳуқуқингиз бузилса, биринчи кимга мурожаат қилишни биласизми?

28 фев, 13:38 4 113 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳуқуқингиз бузилса, биринчи кимга мурожаат қилишни биласизми? Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ҳар куни бир қанча мурожаатлар келиб тушади. Улар мазмун моҳиятига кўра бир биридан фарқ қилса-да, кўп ҳолларда сотувчи онгли равишда харидорга нисбатан ноҳақлик қилган бўлиб чиқади ёки истеъмолчи ўз ҳуқуқини яхши билмаганлиги туфайли ҳуқуқий кўмак учун мурожаат қилади.

Мисол учун яқинда Фарғона туманида яшовчи Х.Тошбеков ўзи яшаб турган хонадони 8 сотих (0,08 га) бўлиб, унга жорий йил учун 16 сотихга солиқ тўловлари чиқарилганидан норозилигини билдириб, ҳолатга аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Туман жамияти томонидан фуқаронинг мурожаати бўйича Ермулккадастр Фарғона туман филиалига ҳамда туман Давлат солиқ инспекциясига аниқлик киритиш бўйича сўров хатлари юборилди. Шунинг билан биргаликда, фуқаро яшаб турган хонадонига бориб, маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида хонадоннинг ҳақиқатдан 8 сотихлиги ҳақида далолатнома тузилди.

Ўрганишда туман кадастр бўлими мутахассислари 2019 йил ҳолатига базада фуқаро номида 13 сотих йер мавжудлиги ва фуқаро 2014 йилда бошлаган кадастр ҳужжатлари икки нусхада тайёрланганлиги, лекин унинг еътиборсизлиги оқибатида ўзида сақлаб, бир нусхасини кадастр бўлимига топширмаганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари натижасида фуқаронинг кадастр ҳужжатлари бўйича ер майдони 8 сотихга тўғирланиб, янги кадастр рақами берилди ва маълумотлар базасига киритилди.

Яна бир ҳолат Тўрақўрғон тумани Оқтош маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуғаппор Раҳмонов Чуст туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра Чуст шаҳридаги дўконларнинг биридан Артель русумли кондиционер харид қилган. Орадан маълум муддат ўтгач, унинг носоз эканлиги аниқланган.

Бу ноқулай ҳолатни бартараф этиш мақсадида А. Раҳмонов Артель белгиси остида ишлаб чиқарилган маиший электротехника воситаларига сервис хизмати кўрсатувчи “НЕW Профи Течнологй“ МЧЖга мурожаат қилган. Сервис хизмати ходимлари истеъмолчининг хонадонига келиб, кондиционерни текшириб кўргач, маҳсулотнинг ички ва ташқи агрегатлари бир-бирига мос келмаслиги, яъни маҳсулот 410 газга ишлаши, ташқи агрегатга Р22 газга ишлайдиган компрессор қўйилганлиги аниқланди. Бу борада дўкон мудирига айтиб, товарни алмаштириб беришини сўраб бир неча бор мурожаат қилганига қарамай фақат рад жавобини олган. Натижада, ўз ҳуқуқини тиклаш мақсадида жамиятга мурожаат қилди.

Жамият мутахассислари бу борада тадбиркорни бир неча бор огоҳлантиришди.
Бироқ, масъулиятни сезмаган дўкон мудири “бажарамиз” дан нарига ўтмаган. Натижада иш судга оширилди.

Чуст туманлараро суд биносининг мажлислар залида очиқ суд бўлиб ўтди аммо жавобгар Ҳ.Е.гарчи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги хабар орқали тегишли равишда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ва суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 280-моддасига кўра жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди ва бу ҳолатга даъвогар еътироз билдирмади.

Суд даъвогар ва манфаатдор фуқаронинг сўзларини тинглаб, ҳужжатлар билан танишиб чиқди ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Фуқаролик Процецуал Кодексининг бир қатор моддаларига асосан жавобгардан истеъмолчи А.Раҳмонов фойдасига маънавий зарар учун 200 000 сўм ва 690 000 сўм пеня ундириш ҳақида қарор чиқарилди. Давлат фойдасига еса 1 115 000 сўм давлат божи тўлайдиган бўлди.

Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи фуқаро М.Ҳайдарова эса Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаатида якка тартибдаги тадбиркор Ж.Расуловдан сотиб олган “СAМСУНГ” смарт 43 русумли телевизори кафолат муддати ичида яроқсиз ҳолатга келганлиги, сотувчи унинг қонуний талабларига қулоқ осмаётганлиги, нуқсонли товарни мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчи мурожаатини ўрганиш давомида сотувчи билан учрашилиб, унга амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун бўйича истеъмолчи ҳуқуқлари, сотувчининг мажбуриятлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилгач, сотувчи нуқсонли товарни мақбул сифатлисига алмаштириб беришга қарор қилди. Истеъмолчининг қонуний талаблари қондирилиб, унинг ҳуқуқлари тикланди.

Маълумот учун: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси бўйича, истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида еса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар