«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:05
ЎЗO‘Z

Қимматбаҳо металларга эгалик ва тасарруф этиш ҳуқуқи кимларга берилади?

26 фев, 11:45 2 516 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қимматбаҳо металларга эгалик ва тасарруф этиш ҳуқуқи кимларга берилади? Қонунчилик палатасининг 2020 йил 25 февраль куни ўтказилган мажлисида депутатларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган ҳужжатлардан бири «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

Депутатлар ҳукмига биринчи ўқишда ҳавола этилган янги қонун лойиҳаси ушбу соҳада қимматбаҳо металлар, тошларни қазиб олиш, уларни аффинаж қилиш, заргарлик буюмларининг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш, давлат органларининг ваколатлари, қимматбаҳо металлар ва тошларга эгалик ҳуқуқларининг вужудга келиши, соҳада рухсат этиш тизими асослари кўрсатиб ўтилган. Лойиҳада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат эгалигида бўлгани сингари юридик ва жисмоний шахслар эгалигида ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Депутатларнинг қайд этишича, ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши соҳада бир қатор ижобий натижаларни беради. Жумладан, мамлакат иқтисодиёт тармоқларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасидаги фаолиятни амалга оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилади.

Лойиҳа билан қимматбаҳо металларнинг эркин муомаласи йўлга қўйилмоқда. Бу эса, тадбиркорлик субъектлари томонидан қимматбаҳо металларга хом ашё сифатида бўлган эҳтиёжи қондирилади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқувчилардан ёки биржадан сотиб олиш имкони яратилмоқда.

Иккинчидан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасида давлат органларининг ваколатлари аниқ белгиланяпти. Бу қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши, ҳалол тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Шунингдек, лойиҳа қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини соддалаштиришни назарда тутади. Унга қимматбаҳо металлар ва тошларга эгалик ҳуқуқини назарда тутувчи нормалар киритилган бўлиб, бу қимматбаҳо металларга оддий товар сифатида қараш, тадбиркорлик субъекти ёки жисмоний шахслар ҳам уларга эгалик қилиш, ўрнатилган тартибда эркин тасарруф этиш имконини беради.

Мазкур қонун лойиҳа қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларига ўзлари ишлаб чиқарувчи тамғаси билан тамғалаш ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

Ушбу янгиликлар соҳада давлат органлари ҳамда бошқа иштирокчиларнинг ваколатлари ва жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш, ушбу соҳа фаолиятини хуфиёна иқтисодиётдан чиқариш, тармоққа инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шароит яратиш ҳамда рақобат муҳитини яхшилашга кўмаклашади.

Шу билан бирга, келгусида соҳада тенглик муҳитни яратиш, маҳсулотларнинг таннархини тушириш, тадбиркорлик субъектлари учун кўпроқ эркинлик ва имконият бериш асосида янги иш жойларини ташкил этиш ҳамда солиқ тушумлари миқдорини кўпайтиришга шароит яратади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар