«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:22
ЎЗO‘Z

Ҳиндистон пойтахтида тартибсизликлар сабабли комендантлик соати киритилди

26 фев, 08:00 3 103 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳиндистон пойтахтида тартибсизликлар сабабли комендантлик соати киритилди Фото: REUTERS / Danish Siddiqui
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли маъмурияти шаҳарнинг шимолида тартибсизликлар юз бераётган туманларда комендантлик соати киритди.
Бу ҳақда Times of India нашри хабар берди. Қатъий чоралар Мажипур, Жафаробод, Чанд Багх ва Қороиал Наҳорда жорий қилинади.

Айни вақтда Ҳиндистонда парламент томонидан фуқаролик ҳақидаги қонунга тузатмалар қабул қилинганига қарши норозиликлар бўлиб ўтмоқда. Тузатмалар Ҳиндистон билан қўшни давлатлар - Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан бўлган номусулмон қочқинларга ўз юртларида таҳқирлашларга учраётган бўлсалар, Ҳиндистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини беради. Бу эса ҳиндистонлик мусулмонларнинг норозилигига олиб келган.

Улар ушбу тузатмаларни дунёвий давлатда диний мансублик бўйича фуқароларнинг камситилиши деб топиб, уларни конституцияга зид деб ҳисоблашмоқда. Шунингдек, Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий штатлари ҳам ўз норозиликларини билдирмоқдалар. Улар энди ҳудудларида Бангладешдан миллионлаб қочқинлар қўним топиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда. Намойишлар ташкилотчиларининг фикрича, бу маҳаллий аҳоли манфаатларига хавф солади.

Аввалроқ Нью-Деҳлидаги Гуру Тен Баҳодур номидаги госпитал раҳбари Сунил Кумар пойтахтдаги тартибсизликларда 10 киши ҳалок бўлгани, 150дан кўпроқ одам жабрланганини маълум қилган. Шунингдек, Нью-Деҳли полициясида камида 56 полициячи яралангани маълум қилинган.

Мухолифатнинг таъкидлашича, қонунга киритилган тузатмалар таҳқирловчи характерга эга, чунки мусулмонларни фуқаролик олишдан маҳрум қилади. Танқидчиларнинг фикрича, бу вазиятда диний мансублик фуқаролик олиш шарти бўлмаслиги керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 0
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар