«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Bocconi ва Гарвард битирувчиси — Молия вазирининг янги биринчи ўринбосари ҳақида нималар маълум?

26 фев, 06:00 3 163 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Bocconi ва Гарвард битирувчиси — Молия вазирининг янги биринчи ўринбосари ҳақида нималар маълум? Bocconi ва Гарвард университетларининг менежмент ва бизнес мактаблари битирувчиси Омонулло Насриддинхўжаев Молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб gazeta.uz хабар бермоқда.

У бунгача Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган.

Омонулло Насриддинхўжаев (1971 йилда туғилган) 1994 йилда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган, 2002 йилда Италиядаги SDA Bocconi университетининг менежмент мактаби аспирантурасида таҳсил олган. 2016 йилда Гарвард бизнес мактаби AMP (Advanced Management Program) дастурида ўқиган.

Бир неча йиллар давомида Жаҳон банкининг Марказий Осиё ваколатхонасида (1994-1995), халқаро бўлим таҳлилчиси, Швейцариянинг Credit Suisse гуруҳининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари (1998-2000) лавозимларида фаолият юритган. У БМТ Тараққиёт Дастури доирасида амалга оширилган Ўзбекистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширган (2004–2005).

Бундан ташқари Омонулло Насриддинхўжаев Халқаро молия корпорацияси (IFC)нинг Марказий Осиёда ипотека кредитлаш бўйича молиявий маслаҳатчиси (2005-2006) ва лойиҳа менежери ўринбосари (2007) лавозимларида ҳам ишлаган.

2007-2010 йилларда Жанубий Урал конига ишлов бериш компаниясида (USM Holdings таркибига киради) молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича директор
2010-2011 йилларда у "Металлоинвест" холдинг компаниясида (USM Holdings таркибида) иқтисод бўйича директор
2011-2016 йилларда Байкал кончилик ширкати (USM Holdings таркибида) стратегия ва инвестиция бўйича директор
2016 йилда БКШ бош директорининг иқтисодиёт ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар