«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорларига расман айблов эълон қилинди

25 фев, 18:44 3 047 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорларига расман айблов эълон қилинди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорларига нисбатан оммавий тартибсизликлар уюштириш айблови эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон социал-демократик партияси вакили Қундуз Жолдубаева маълум қилди.

"Бугун прокуратура томонидан Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича жиноят иши иштирокчиларига айблов ҳужжатлари расман топширилди", - деди Жолдубаева.
Унинг маълумот беришича, ушбу иш бўйича Атамбоевдан ташқари яна 13 киши, жумладан Жолдубаеванинг ўзи, президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов, миллий парламент депутатлари Асель Кодуранова ва Ирина Карамушкиналар ҳам айбланган.

Қирғизистон махсус хизматлари 7-8 август кунлари Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғида уни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказганди. Амалиёт давомида махсус хизматлар ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига қарши махсус воситалар қўллашган. Собиқ президентнинг тарафдорлари бунга жавобан ўт очишган. Атамбоев тарафдорлари, шунингдек, 6 жангчини гаровга олишган.

Натижада бир кунга яқин давом этган тўқнашувлардан кейин Атамбоев таслим бўлишга қарор қилган. Воқеа вақтида 136 киши жабрланган, бир жангчи ҳалок бўлган.
Алмазбек Атамбоев, айблов, Қўй-Тош




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 89
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 137
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 24
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 43
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 35
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • Бўлимлар