«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 00:29
ЎЗO‘Z

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан ҳукм чиқарилди

25 фев, 16:50 3 809 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан ҳукм чиқарилди Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган собиқ бош прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси И.Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж.Игамовларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, етмишдан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, муҳокама қилинди. Дастлабки тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг важлари текширилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи О.Муродовни бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Судланувчи О.Муродовга нисбатан жазо чорасини белгилашда суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойилларига ҳам асосланди.

Хусусан, судланувчининг содир этган жиноятлари учун чин кўнгилдан пушаймон эканлиги ва жиноий қилмишларни фош қилишда фаол ёрдам берганлиги ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар тўла қопланганлиги эътиборга олинди.

Натижада, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси, оилавий аҳволи, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, О.Муродовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суднинг ҳукмига кўра, И. Абдуллаевга 19 йил, Ж. Игамовга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ҳар бири муайян муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Эслатиш жоизки, Отабек Муродов Ўзбекистон тарихидаги энг ёш бош прокурор бўлиб, у 2018 йил 31 январидан 2019 йилнинг 20 июнигача маҳкамага раҳбарлик қилган.
бош прокурор, Отабек Муродов, ҳукм




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 197
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 62
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 198
  • Бўлимлар