«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 16:41
ЎЗO‘Z

Ветеринария соҳасини янада ривожлантириш: соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф қилиш чоралари

25 фев, 14:43 4 448 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ветеринария соҳасини янада ривожлантириш: соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф қилиш чоралари Маълумки, мамлакатимиз ҳаётида қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачилик соҳаси энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу маънода соҳани иқтисодиётнинг ривожланган соҳаларидан бирига айлантириш, тизимдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ветеринария ва чорвачилик тармоғига замонавий илмий-инновацион ғояларни жорий этиш бўйича бир қатор йўналишларда амалий ишлар бошланди.
Шунинг билан бирга, ўтган вақт давомида ветеринария ва чорвачилик тармоғининг илмий муассасалар билан ҳамкорлиги сусайган, соҳада туб ислоҳотлар ўтказилишига эҳтиёж юзага келган эди.

Жумладан, аҳолининг соғлом ҳамда сифатли чорчачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қонли таъминлашда чорча молларининг ва бошқа ҳайвонларнинг саломатлигини йўлга қўйиш, чорвачиликда соғлом рақобатни ва тизимли ветеринария институтларига жорий қилишга катта эҳтиёж сезилмоқда эди. Шунингдек, барча ҳудудларда ҳам сифатли хизмат кўрсатишга асосланган, малакали мутахасисларга эга ветеринария институтлари мавжуд эмасди.

Шу жиҳатдан, ветеринария фаоляитини амалга оширишга рухсат бериш тартиб-таомиллари ислоҳотга муҳтож эди. Шунга кўра, ветеринария фаоляитини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ−3662-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тажриба тариқасида Давлат хизматлари орқали кўрсатилиши жорий этилганлиги жисмоний ва юридик шахсларга катта имконият ва енгилликлар яратиб берди.

Хусусан, эндиликда тадбиркорлар республиканинг турли нуқталаридан узоқ йўл босиб, марказий идорага мурожаат қилиш ўрнига ўзига қулай бўлган истилган Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди. Бу ҳам соҳада тадбиркорлар сони ўсишида катта омил бўлди.

Биргина рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, шу вақтга қадар жами 2975 та тадбиркор ветеринария фаолиятини амалга оширишга лицензия олган бўлса, 2018 ва 2019 йиллар давомида 40 га яқин тадбиркорга бу соҳада рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим қилинди. Хизмат кўрсатиш муддатлари ва талаб қилинадиган ҳужжа сони ҳам олиб борилган ишларга мос равишда қисқартирилди.

Шунинг билан бирга, ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматини тизимли мониторинг қилиш натижасида мазкур хизматни кўрсатишда бир қатор тизимли муаммолар ҳамда камчиликлар, аҳолининг тезкор давлат хизматини олишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар сақланиб қолганлиги ҳам маълум бўлмоқда.

Хусусан, ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда ваколатли органнинг ахборот тизими Давлат хизматлари марказларига интеграция қилинмаганлиги ва унинг мавжуд ахборот базаси рақамли кўринишга келтирилмаганлиги, давлат хизматини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат хизматларини кўрсатишнинг стандартларига жавоб бермаслиги каби муаммоларни кўришимиз мумкин.

Шу муносабат билан, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида турган муаммоларни бартараф қилиш, бу соҳани кескин ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 январдаги ПФ−5930-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди ҳамда Фармонда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат хизматлари агентлиги биргаликда ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент лойиҳасини ишлаб чиқиши, ваколатли органнинг ахборот тизимларини Давлат хизматлари маркази билан интеграция қилиш, мавжуд маълумотлар мажмуини рақамлаштириш, аҳолининг ветеринария соҳасида лицензияни олишда электрон иш юритиш маданиятини ошириш, мобил иловалар орқали давлат хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланди.

Мазкур Фармон билан соҳани тубдан ривожлантириш, тадбиркорларга ветеринария соҳасида лицензиялар бериш тизимини янги кўринишга ўтказиш, бунда “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида ишларни ташкил қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Зеро, халқимизни сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодиётида чорвачиликнинг ролини янада ошириш,
бу борада тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг иқтисодий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Давлат хизматлари агентлиги
масъул ходими Махсудов Аброр Дагар ўғли




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 0
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Бўлимлар