«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:18
ЎЗO‘Z

Тунги тартиббузарлар қўлга олинди

25 фев, 11:00 2 969 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тунги тартиббузарлар қўлга олинди Жорий йилнинг 22 февраль куни тунги соат 02:35 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-мавзеда жойлашган дорихонадан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Мониторинг марказига “ташвиш” хабари келиб тушган.

Ташвиш хабарига кўра Чилонзор тумани бўйича тезкор гуруҳ ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Дорихона олдида жанжаллашаётган номаьлум шахслар ходимларни кўриб қочишган, аммо улардан бири воқеа жойида қўлга олинган.

Дорихонада жароҳат олган фуқароларга тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, уларга ёрдам кўрсатилган ҳамда қўлга олинган гумонланувчи туман ИИО ФМБ га топширилган. Кўп вақт ўтмай қолган 3 нафар тартиббузар ҳам Чилонзор тумани ИИБ ФМБ ходимлари томонидан ушлаб келинган.

Аниқланишича, шу куни тунги соат 02:20 ларда 4 нафар номаълум шахс дорихонага кириб келган ва сотувчига қўпол муносабатда бўлиб, ўзаро келишмовчилик юзага келган. Жанжаллашиш оқибатида номаълум шахслардан бири ўткир тиғли жисм билан дорихона сотувчиси фуқаро Н. А. танасининг турли қисмларига 7 маротаба, шунингдек, дорихона ичкарисида (сотувчининг қариндошлари) бўлган фуқаро М.Ш. ва Н.А.ларга турли кўринишдаги тан жароҳати етказишган.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган номаълум шахслар Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 1982 йилда туғилган, вақтинча ишсиз С.Р, 1983 йилда туғилган, вақтинча ишсиз П. Ш., 1988 йилда туғилган, вақтинча ишсиз М. А., 1984 йилда туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган А. А.лар эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар