«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:58
ЎЗO‘Z

Коронавирус сабабли олтин нархи рекорд даражада қимматлашди

25 фев, 07:00 3 559 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус сабабли олтин нархи рекорд даражада қимматлашди Олтиннинг бир унсияси нархи 2,74 фоизга қимматлашди ва 1689 долларга етди. Бу 2013 йилдан буён энг юқори натижа ҳисобланади. Нарх ўсишига коронавируснинг Хитойдан ташқарида кенг тарқалаётгани сабаб бўлди, деб ёзмоқда Дарё.

Олтин коронавирус сабабли нархи кўтарилган кам сонли маҳсулотлардан бўлди. Brent маркали нефтнинг нархи 3,5 фоизга азонлашиб, бир баррель учун 56,5 долларгача тушган. WTI маркали нефтнинг нархи эса 3,2 фоизга арзонлашиб, бир баррель учун 51,7 долларни ташкил қилган.

Бир қатор халқаро биржаларда котировкалар пасайиши кузатилган. Халқаро экспертларнинг коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсири билан боғлиқ хавотирлари касаллик Италия, Жанубий Корея ва Эронда кенг тарқала бошлагандан кейин кучайди. Бир сутка ичида Хитойдан ташқарида вирус билан касалланиш бўйича 400 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Олтин Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. 2019 йилда мамлакат томонидан 4,9 миллиард долларлик олтин сотилган бўлиб, бу умумий экспорт ҳажмининг 30 фоизини ташкил қилган. Таққослаш учун, экспортда энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари улуши 14,1 фоизни, енгил саноат маҳсулотлари улуши 9,1 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари эса 8,5 фоизни ташкил қилган.

Хитойда коронавирус инфекциясидан бир кунда 150 киши вафот этиб, қурбонларнинг умумий сони 2592 кишига етди, деб хабар бермоқда Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси. Хитойда яна 406 киши коронавирус юқтириб олган (шундан 348 нафари Уханда), касалланган фуқаролар сони эса 77 150 кишига етган. Касалликдан даволаниб, шифохонани тарк этганлар сони 24 734 кишини ташкил этиб, сўнгги бир суткада 1846 киши даволангани айтилмоқда. Хитойнинг Ухань шаҳрида 24 февраль ҳолатига кўра, 195 киши коронавирус билан қайта касаллангани маълум бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар