«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:18
ЎЗO‘Z

Хитойда аҳолининг ёввойи ҳайвонлар гўштини ейиш одатига чек қўйишмоқчи

25 фев, 06:00 5 014 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда аҳолининг ёввойи ҳайвонлар гўштини ейиш одатига чек қўйишмоқчи Фото: AP
Хитойнинг халқ вакиллари йиғини доимий қўмитаси янги турдаги коронавирус эпидемияси ортида ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосини тақиқлаш ва аҳолини бундай ҳайвонларнинг гўштини ейиш одатига чек қўйиш зарурлиги ҳақидаги қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди. Таъкидланишича, 24 февралда қўмита овоз бериш йўли билан “ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сотишни тўлиқ тақиқлаш, ёввойи ҳайвонлар гўштини ейиш каби иллатни йўқ қилиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигининг самарали ҳимоясини таъминлашга” қарор қилган.

Маълум қилинишича, ушбу қарор эълон қилингандан кейин кучга киради.
Аввалроқ Хитойнинг касалликлар профилактикаси ва назорати миллий маркази олимлари янги турдаги коронавируснинг эҳтимолий манбаси Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида сотилган ёввойи ҳайвонлар бўлиши мумкинлигини маълум қилишганди.

Ўз навбатида Хитой Фанлар академияси олимларининг таъкидлашича, коронавируснинг одамдан одамга юқиши 2019 йил ноябри ёки декабри бошида бошланган, сўнгра Ухандаги бозорга тушган.
Айни вақтда Хитойда коронавирусдан касалланганлар сони 77 мингдан ошиб кетди, ундан 2592 киши вафот этди.

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Сўнгги янгиликлар

  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар